Ўзбекистон Профессионал футбол Лигаси
  • 25.05.2013 17:30
    ГУЛ - МЕТ
  • 25.05.2013 17:30
    ОЛМ - НЕФ
  • 25.05.2013 17:30
    БУХ - НАВ
  • 25.05.2013 19:00
    НСФ - ЛОК
  • 26.05.2013 17:30
    СЎF - ДНМ
  • 26.05.2013 18:00
    БУН - ШРТ
  • 27.05.2013 17:00
    ҚЗЛ - ПАХ
Янгиликлар / Турнир жадвали

«Андижон» ҳамда «Пахтакор» – Ўзбекистон Кубогининг илк чорак финалчилари

Чоршанба, 04 Июль 2012

«Андижон»

2012 йилги Ўзбекистон Кубогининг дастлабки чорак финалчилари аниқланди.

4 июль, чоршанба куни Ўзбекистон Кубоги нимчорак финалидан ўрин олган дастлабки жавоб ўйинлари бўлиб ўтди. «Олмалиқ» ўз майдонида «Андижон»ни қабул қилган бўлса, Тошкентдаги «Жар» стадионида Наманганнинг «Навбаҳор» жамоаси «Пахтакор» меҳмони бўлди.

Олмалиқдаги ўйин 2:1 ҳисобида мезбонлар ғалабаси билан якунига етганига қарамай, Ўзбекистон Кубоги чорак финал йўлланмаси андижонликларга насиб этди. Чунки Андижонда бўлиб ўтган дастлабки ўйинда майдон эгалари 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишган эди. Жавоб ўйинида ҳисобни биринчи бўлиб майдон эгалари очганига қарамай (Александр Востриков, 33-дақиқа), учрашувнинг 64-дақиқасида Баҳром Абдураҳимов ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Учрашув якунланишига 8 дақиқа қолганида «Олмалиқ» футболчиси Зафар Тўраев томонидан урилган бесамар ғалабага асос бўлди.

Тошкентда «Пахтакор» ҳамда «Навбаҳор» ўртасида бўлиб ўтган баҳс 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунига етди. Учрашувнинг 16-дақиқасида тошкентликларнинг грузиялик ярим ҳимоячиси Кахи Махарадзе ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимнинг 18-дақиқасида Собир Ҳамидов ўртадаги мувозанатни тиклади. Учрашув охиригача бошқа гол киритилмади. Дуранг натижа эса «Пахтакор»ни чорак финал йўлланмаси эгасига айлантирди. Чунки «Навбаҳор» майдонида бўлиб ўтган дастлабки ўйинда «Пахтакор» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Ўзбекистон Кубоги чорак финалида «Андижон» энди «Пахтакор»га қарши баҳс олиб боради. Икки жамоа ўртасидаги дастлабки ўйин 9 июль куни Андижонда бўлиб ўтса, жавоб ўйини 29 июль куни ўтказилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон Кубоги нимчорак финал жавоб ўйинлари доирасидан ўрин олган қолган баҳслар 5 июль, пайшанба куни ўтказилади. «Локомотив» ҳамда «Нефтчи» жамоалари ўртасидаги нимчорак финал ўйинларининг дастлабкиси эса 5 июль куни бўлиб ўтса, жавоб ўйини 9 июль куни бўлиб ўтади.


« Орқага

Олий лига 2012

жамоа и т-н о
1  Локомотив 8 22-7 22 
2  Бунёдкор 8 23-3 21 
3  Пахтакор 8 11-5 16 
4  Металлург 8 11-7 16 
5  Насаф 8 14-10 14 
6  Гулистон 8 6-9 11 
7  Олмалиқ 8 11-10 10 
8  Навбаҳор 8 10-13 10 
9  Бухоро 8 11-18
10  Нефтчи 8 9-12
11  Шўртан 8 6-12
12  Сўғдиёна 8 7-16
13  Динамо 8 2-11
14  Қизилқум 8 8-18

Мавзуга оид

Олий Лига Ўзбекистон КубогиБиринчи Лига

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

«Нефтчи» ПФК мураббийлар штабида ўзгариш
Ўзбекистон Биринчилиги биринчи босқич 12-тур учрашувлари ҳакамлари
Ўзбекистон Биринчилиги биринчи босқич 11-тур ўйинлари старт олди
Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари
Ўзбекистон Кубоги чорак финали қуръаси
Олий Лига 2-турининг қолдирилган учрашувида «Пахтакор» ғалаба қозонди
«Бунёдкор» Осиё чемпионлар лигаси баҳсларидан чиқиб кетди
«Насаф» – «Локомотив» учрашувини Коваленко бошқаради
Ўзбекистон Кубоги чорак финалида Биринчи Лига клуби ўйнайди
«Нефтчи» – Ўзбекистон Кубогининг навбатдаги чорак финалчиси
«Насаф» – Ўзбекистон Кубоги чорак финалида
«Динамо» мураббийлар штабидаги ўзгаришларни расмийлаштирди
Ўзбекистон Биринчилиги биринчи босқич 11-тур учрашувлари
Ўзбекистон Кубоги нимчорак финал жавоб ўйинлари бошланиш вақтлари
«Шўртан» – «Пахтакор» учрашуви 17:00да бошланади