Ўзбекистон Профессионал футбол Лигаси
Янгиликлар / Турнир жадвали

Ўзбекистон Биринчилиги, II босқич. «Ёшлик» ўрнига «Регистон»

Душанба, 06 Август 2012

Ўзбекистон

2012 йилги Ўзбекистон Биринчилиги иштирокчилари таркибида ўзгариш содир бўлди.

«Ёшлик» ПФК 2011 йилги мавсум учун футболчи ва мураббийлар олдида қарздор, шунингдек, ЎФФ футболчилар ўтиши ва мақоми Қўмитасининг 2012 йил 2 март ва 2012 йил 11 майда қабул қилган қарорларини бажармади.

Шу муносабат билан, ЎФФ Ижроия қўмитаси Бюроси, «Ўзбекистон ноҳаваскор ва ярим профессионал футбол клублари ўртасидаги мусобақаларнинг 2012 йилги Регламенти» (Тартиб-интизом кодекси, 5-модда, 1-бўлим, 5.23, 5.25-бандлари)га асосан, «Ёшлик» ПФКни 2012 йилги Ўзбекистон Биринчилиги иштирокчилари сафидан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилди.

«Ёшлик» ПФКнинг мусобақадан олингани муносабати билан, спорт тамойилларига мувофиқ, Регламент (4-модда, 4.4-банди)га асосан, Самарқанднинг «Регистон» профессионал футбол клуби Ўзбекистон Биринчилиги II босқич ўйинлари иштирокчилари қаторига киритилди.

Маълумот ўрнида, «Регистон» II босқичнинг илк учрашувини 11 август, шанба куни меҳмонда Тошкентнинг «Оқтепа» жамоасига қарши ўтказади. II босқичнинг тўлиқ тақвими билан бу ерда танишиш мумкин.


« Орқага

Олий лига 2012

жамоа и т-н о
1  Бунёдкор 10 25-3 27 
2  Локомотив 10 26-10 25 
3  Пахтакор 10 14-5 22 
4  Насаф 10 18-11 20 
5  Металлург 10 14-10 19 
6  Гулистон 10 8-12 14 
7  Олмалиқ 10 15-13 13 
8  Бухоро 10 13-19 13 
9  Навбаҳор 10 12-15 12 
10  Сўғдиёна 10 11-21 10 
11  Нефтчи 10 10-16
12  Шўртан 10 6-14
13  Динамо 10 6-16
14  Қизилқум 10 9-22

Мавзуга оид

Биринчи ЛигаУФФПФЛ

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

Олий Лига 11-тур учрашувлари ҳакамлари
Ўзбекистон Кубоги: «Насаф» сафарда «Нефтчи»ни мағлуб этди
Ўзбекистон Кубоги чорак финал босқичи старт олмоқда
Ўзбекистон Биринчилиги: «Андижон» мавсумдаги иккинчи мағлубиятини тан олди
Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари
Ўзбекистон Биринчилиги биринчи босқич 19-тур учрашувлари тақвимида ўзгариш
Ўзбекистон Биринчилиги биринчи босқич 17-тур учрашувлари ҳакамлари
Ўзбекистон Биринчилиги биринчи босқич 16-тур учрашувлари ҳакамлари
Ўзбекистон Биринчилиги биринчи босқич 15-тур учрашувлари натижалари
Бобомуродов Кубок чорак финалидаги «Нефтчи» – «Насаф» учрашувини бошқаради
Ўзбекистон Биринчилиги 15-туридаги «Косонсой» – «Андижон» учрашуви бош ҳаками ўзгарди
Артур Геворкян ва Рўзиқул Бердиев – май ойи лауреатлари!
Ўзбекистон Биринчилиги биринчи босқич 15-тур учрашувлари ҳакамлари
Ўзбекистон Кубоги-2013 чорак финал ўйинлари санаси тасдиқланди
Ўзбекистон Биринчилиги биринчи босқич тақвимида ўзгаришлар