Ўзбекистон Профессионал футбол Лигаси
Янгиликлар / Турнир жадвали

Олий Лига. «Насаф» 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди

Пайшанба, 09 Август 2012

Олий

Олий Лига 15-тур учрашувлари старт олди.

8 август куни тур «Қизилқум» – «Локомотив» ва «Насаф» – «Бухоро» ўйини билан очилди. Зарафшондаги ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунига етган бўлса, Қаршидаги баҳс 3:0 ҳисобида майдон эгалари ғалабаси билан тугади.

«Учрашув «Насаф»нинг кескин ҳужумлари билан бошланди ва 8-дақиқадаёқ ҳисоб очилди. Рақиб жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб олган Артур Геворкян қаршисида турган япониялик футболчи Шибамуранинг оёқлари орасидан тўпни дарвозанинг пасти узоқ бурчагига аниқ йўллади», - деб ёзади «Насаф» расмий сайти. Кейинги дақиқалар давомида Геворкян дублни расмийлаштирган бўлса, Шишеловнинг голи ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

«Иккинчи бўлимда вазиятни ўнглаб олган темирйўлчилар учрашувнинг 65 дақиқасида мувозанатни тикладилар. Зайниддин Тожиев пенальтидан Павел Леус дарвозасига гол киритди. Ушбу голдан кейин Равшан Ҳайдаров шогирдлари бир неча бор гол киритишга ҳаракат қилдилар ва учрашув 1:1 ҳисоби билан тугади», - деб ёзади «Локомотив» расмий сайти. Учрашувда ҳисобни биринчи бўлимда ҳужумчи Алишер Холиқов очган эди.

Турнинг навбатдаги учрашувлари 9-10 август кунлари бўлиб ўтади.

Олий Лига, 15-тур учрашувлари
8 август, чоршанба
«Қизилқум» (Зарафшон) – «Локомотив» (Тошкент) – 1:1. 2378 томошабин.
Ҳакамлар:
М. Исмоилов (Тошкент), Н. Тошматов (Фарғона), А. Усмонов (Тошкент), А. Калинин (Қарши).
Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро).
Голлар: Алишер Холиқов (28) – З. Тожиев (61, пенальти).
Огоҳлантиришлар: А. Агалиев (7), А. Рустамов (49) – И. Тўхтахўжаев (73).
Энг яхши ўйинчилар: А. Власичев – А. Холматов.

«Насаф» (Қарши) – «Бухоро» (Бухоро) – 3:0. 2221 томошабин.
Ҳакамлар:
Б. Намозов (Тошкент), О. Абдувасилов (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вилояти), Д. Каримов (Тошкент).
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).
Голлар: А. Геворкян (8, 80), В. Шишелов (68).
Огоҳлантиришлар: Ш. Сулаймонов (25), Б. Ваҳобов (69), А. Муҳитдинов (барчаси - «Бухоро», 79).
Энг яхши ўйинчилар: В. Шишелов – Ш. Сулаймонов.


« Орқага

Олий лига 2012

жамоа и т-н о
1  Локомотив 8 22-7 22 
2  Бунёдкор 8 23-3 21 
3  Металлург 8 11-7 16 
4  Насаф 8 14-10 14 
5  Пахтакор 7 9-4 13 
6  Гулистон 8 6-9 11 
7  Олмалиқ 8 11-10 10 
8  Навбаҳор 8 10-13 10 
9  Бухоро 8 11-18
10  Нефтчи 8 9-12
11  Шўртан 7 5-10
12  Сўғдиёна 8 7-16
13  Динамо 8 2-11
14  Қизилқум 8 8-18

Мавзуга оид

Олий Лига

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

«Нефтчи» – Ўзбекистон Кубогининг навбатдаги чорак финалчиси
«Насаф» – Ўзбекистон Кубоги чорак финалида
«Динамо» мураббийлар штабидаги ўзгаришларни расмийлаштирди
Ўзбекистон Биринчилиги биринчи босқич 11-тур учрашувлари
Ўзбекистон Кубоги нимчорак финал жавоб ўйинлари бошланиш вақтлари
«Шўртан» – «Пахтакор» учрашуви 17:00да бошланади
«Андижон» биринчи мағлубиятни тан олди, «Машъал» биринчи марта гол ўтказиб юборди
«Шўртан» – «Пахтакор» учрашувини Эрматов бошқаради
ОЧЛ: «Бунёдкор» биринчи мағлубиятни Таиландда тан олди
Миржалол Қосимов: «Бутун жамоага умид боғлаганман»
Ўзбекистон Биринчилиги биринчи босқич 10-тур ҳакамлари
Олий Лига: «Локомотив» пешқадамликни қайтариб олди
Акмал Холматов ва Миржалол Қосимов – апрель ойи лауреатлари!
Ўзбекистон Кубоги нимчорак финал жавоб ўйинлари ҳакамлари
Ўзбекистон Биринчилиги-2013 биринчи босқич 9-тур натижалари