Ўзбекистон Профессионал футбол Лигаси
Янгиликлар / Турнир жадвали

Олий Лига. Мусобақадаги энг йирик ҳисоб Ғузорда қайд этилди

Шанба, 18 Август 2012

Олий

Ўзбекистон Олий Лигасида 16-тур учрашувлари старт олди.

Нафақат турнинг, балки 2012 йилги мусобақанинг энг йирик натижаси Ғузорда бўлиб ўтган «Шўртан» – «Андижон» учрашувида қайд этилди. Ўйин майдон эгаларининг 6:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди. Бунгача Олий Лига-2012да энг йирик ҳисоб 13-турдаги «Пахтакор» – «Металлург» ўйинида қайд этилганди. Ўшанда майдон эгалари 5:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди.

Яна бир голларга бой ўйин Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди. «Локомотив» ҳамда «Олмалиқ» жамоалари ўртасидаги ўйинда дарвозаларга жами олтита гол киритилиб, баҳс майдон эгаларининг 4:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди.

Турнинг навбатдаги ўйинлари 18 август куни бўлиб ўтади.

Олий Лига,16-тур учрашувлари
17 август, жума
«Локомотив» (Тошкент) – «Олмалиқ» (Олмалиқ) – 4:2. 1234 томошабин.
Ҳакамлар:
Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), В. Лушин (Гулистан), Ш. Рўзиқулов (Қарши).
Назоратчи: Г. Имомов (Тошкент).
Голлар: С. Абдуллаев (19, 54), З. Тожиев (21), И. Иномов (83) – Д. Абдураҳмонов (50), О. Зотеев (72).
Огоҳлантиришлар: А. Фоменко (74) – Т. Айзатулов (39), Б. Юлдашев (42), С. Шоаҳмедов (82).
Энг яхши ўйинчилар: С. Абдуллаев – Д. Абдураҳмонов.

«Бухоро» (Бухоро) – «Динамо» (Самарқанд) – 2:0. 12151 томошабин.
Ҳакамлар:
В. Коваленко (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Р. Илёсов (Тошкент), Н. Қосимов (Қарши).
Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент).
Голлар: Б. Ваҳобов (37,64).
Огоҳлантиришлар: А. Хвостунов (67), Д. Отақулов (иккиси ҳам - «Динамо», 70).

«Шўртан» (Ғузор) – «Андижон» (Андижон) – 6:1. 6821 томошабин.
Ҳакамлар:
В. Цейтлин (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), А. Миронов (Тошкент), О. Туйчибоев (Фарғона).
Назоратчи: Р. Мўминов (Тошкент).
Голлар: И. Таран (20, 60), Б. Қодирқулов (29), Ф. Тожиев (52), П. Агбо (57), И. Хазигалиев (77) – М. Ҳайитов (55).
Огоҳлантириш: Ҳ. Каримов («Шўртан», 62).
Энг яхши ўйинчилар: И. Таран – Р. Раҳмонов.

«Қизилқум» (Зарафшон) – «Машъал» (Муборак) – 1:1. 3116 томошабин.
Ҳакамлар:
С. Зайлобиддинов (Фарғона), М. Шарипов (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), Р. Тошмуҳамедов (Нукус).
Назоратчи: И. Нехочин (Намаган).
Голлар: Ғ. Ўрунов (66) – Г. Сапаргалиев (79).
Огоҳлантиришлар: И. Ильин (90+4) – И. Петкович (41), М. Ғофуров (52)
Энг яхши ўйинчилар: Ғ. Ўрунов – Г. Сапаргалиев.


« Орқага

Олий лига 2012

жамоа и т-н о
1  Локомотив 8 22-7 22 
2  Бунёдкор 8 23-3 21 
3  Металлург 8 11-7 16 
4  Насаф 8 14-10 14 
5  Пахтакор 7 9-4 13 
6  Гулистон 8 6-9 11 
7  Олмалиқ 8 11-10 10 
8  Навбаҳор 8 10-13 10 
9  Бухоро 8 11-18
10  Нефтчи 8 9-12
11  Шўртан 7 5-10
12  Сўғдиёна 8 7-16
13  Динамо 8 2-11
14  Қизилқум 8 8-18

Мавзуга оид

Олий Лига

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

«Насаф» – Ўзбекистон Кубоги чорак финалида
«Динамо» мураббийлар штабидаги ўзгаришларни расмийлаштирди
Ўзбекистон Биринчилиги биринчи босқич 11-тур учрашувлари
Ўзбекистон Кубоги нимчорак финал жавоб ўйинлари бошланиш вақтлари
«Шўртан» – «Пахтакор» учрашуви 17:00да бошланади
«Андижон» биринчи мағлубиятни тан олди, «Машъал» биринчи марта гол ўтказиб юборди
«Шўртан» – «Пахтакор» учрашувини Эрматов бошқаради
ОЧЛ: «Бунёдкор» биринчи мағлубиятни Таиландда тан олди
Миржалол Қосимов: «Бутун жамоага умид боғлаганман»
Ўзбекистон Биринчилиги биринчи босқич 10-тур ҳакамлари
Олий Лига: «Локомотив» пешқадамликни қайтариб олди
Акмал Холматов ва Миржалол Қосимов – апрель ойи лауреатлари!
Ўзбекистон Кубоги нимчорак финал жавоб ўйинлари ҳакамлари
Ўзбекистон Биринчилиги-2013 биринчи босқич 9-тур натижалари
Ёшлар Биринчилиги: «Локомотив» пешқадамликни қайтариб олди