Ўзбекистон Профессионал футбол Лигаси
  • 25.05.2013 17:30
    ГУЛ - МЕТ
  • 25.05.2013 17:30
    ОЛМ - НЕФ
  • 25.05.2013 17:30
    БУХ - НАВ
  • 25.05.2013 19:00
    НСФ - ЛОК
  • 26.05.2013 17:30
    СЎF - ДНМ
  • 26.05.2013 18:00
    БУН - ШРТ
  • 27.05.2013 17:00
    ҚЗЛ - ПАХ
Янгиликлар / Календарь

ОФК Чемпионлар Лигаси ярим финал муддати ўзгариши мумкин

Сешанба, 24 Июль 2012

ОФК

ОФК Ижроия қўмитаси ОФК Мусобақалар қўмитасининг ОФК Чемпионлар Лигаси ярим финал саналарига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қарорини маъқуллади.

Агар Саудия Арабистонининг «Ал-Иттиҳод» клуби Осиё Чемпионлар Лигаси ярим финал босқичи йўлланмасини қўлга киритса, мусобақа ўйинлари тақвимига ўзгартириш киритилиши мумкин. Саудия Арабистони футбол федерациясининг 9 июндаги хатига асосан, ОФК Мусобақалар қўмитаси 18 июль куни қабул қилган қарорни 19 июль куни ОФК Ижроия қўмитаси маъқуллади. Унда, жумладан, шундай дейилади:

«Агар Саудия Арабистони клуби ОФК Чемпионлар Лигаси ярим финалига чиқса ва 2012 йилнинг 24 октябрь кунига белгиланган дастлабки ўйинни ўз майдонида ўтказишига тўғри келса, мамлакатингизда Ҳаж мавсуми сабаб, Қўмита ўйин муддатини 24 октябрдан 22 октябрга кўчиришни маъқуллайди».

ОФК Чемпионлар Лигаси ярим финал ўйинлари 24 ва 31 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Ярим финал йўлланмасини учун айни вақтда тўртта жуфтлик – «Ал-Иттиҳод» (Саудия Арабистони) – «Гуангчжоу Эвергранд (Хитой), «Сепоҳон» (Эрон) – «Ал-Аҳли» (Саудия Арабистони), «Аделаида Юнайтед» (Австралия) – «Бунёдкор» (Ўзбекистон), «Ульсан Хёнде» (Жанубий Корея) – «Ал-Ҳилол» (Саудия Арабистони) баҳс олиб боради. Чорак финал баҳслари 19 сентябрь ва 2 октябрь кунларига белгиланган.

Ярим финалда дастлаб «Ал-Иттиҳод»/»Гуангчжоу» жуфтлиги ғолиби «Сепоҳон»/»Ал-Аҳли» ғолибига қарши майдонга тушса, «Аделаида Юнайтед»/»Бунёдкор» ғолиби «Ульсан»/»Ал-Ҳилол» ғолибига қарши майдонга тушади.


« Орқага

Олий лига 2012

жамоа и т-н о
1  Локомотив 8 22-7 22 
2  Бунёдкор 8 23-3 21 
3  Пахтакор 8 11-5 16 
4  Металлург 8 11-7 16 
5  Насаф 8 14-10 14 
6  Гулистон 8 6-9 11 
7  Олмалиқ 8 11-10 10 
8  Навбаҳор 8 10-13 10 
9  Бухоро 8 11-18
10  Нефтчи 8 9-12
11  Шўртан 8 6-12
12  Сўғдиёна 8 7-16
13  Динамо 8 2-11
14  Қизилқум 8 8-18

Мавзуга оид

Халқаро майдон

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

«Нефтчи» ПФК мураббийлар штабида ўзгариш
Ўзбекистон Биринчилиги биринчи босқич 12-тур учрашувлари ҳакамлари
Ўзбекистон Биринчилиги биринчи босқич 11-тур ўйинлари старт олди
Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари
Ўзбекистон Кубоги чорак финали қуръаси
Олий Лига 2-турининг қолдирилган учрашувида «Пахтакор» ғалаба қозонди
«Бунёдкор» Осиё чемпионлар лигаси баҳсларидан чиқиб кетди
«Насаф» – «Локомотив» учрашувини Коваленко бошқаради
Ўзбекистон Кубоги чорак финалида Биринчи Лига клуби ўйнайди
«Нефтчи» – Ўзбекистон Кубогининг навбатдаги чорак финалчиси
«Насаф» – Ўзбекистон Кубоги чорак финалида
«Динамо» мураббийлар штабидаги ўзгаришларни расмийлаштирди
Ўзбекистон Биринчилиги биринчи босқич 11-тур учрашувлари
Ўзбекистон Кубоги нимчорак финал жавоб ўйинлари бошланиш вақтлари
«Шўртан» – «Пахтакор» учрашуви 17:00да бошланади