Ўзбекистон Профессионал футбол Лигаси
Янгиликлар / Календарь

«Бунёдкор» Жасур Ҳасановни ОФК Чемпионлар Лигаси учун рўйхатдан ўтказди

Душанба, 13 Август 2012

«Бунёдкор»

Фото: Жасур Ҳасанов ОЧЛ ўйинларида яна «Бунёдкор» сафида майдонга тушиши мумкин.

«Бунёдкор» Осиё Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичида иштирок этадиган футболчилар рўйхатини ОФКга тақдим этди.

ОФКга тақдим этилган янги рўйхатдан тўрт нафар янги футболчи ўрин олган. Булар, «Бунёдкор-2» дарвозабони Зафар Сафаев, 2012 йилнинг биринчи ярмини БААнинг «Эмирейтс» клубида ўтказган ярим ҳимоячи Жасур Ҳасанов ҳамда ҳужумчилар – биринчи даврада «Янгиер»да тўп сурган Расулжон Шуҳратов ва «Насаф»дан ижара асосида олинган Илҳом Шомуродовдир.

ОФК Чемпионлар Лигасининг баҳорги ўйинлари заявкасига киритилган қирғизистонлик ярим ҳимоячи Эмиль Кенжисериев (Қозоғистоннинг «Актобе» клубига ўтди), Яннис Манзукас («Машъал»), ҳужумчи Анвар Ражабов («Бурирам Юнайтед», Таиланд) жамоани тарк этган бўлса, дарвозабон Нодир Иброҳимов билан шартнома бекор қилинган.

«Бунёдкор» рўйхатда жами 30 нафар футболчини кўрсатган бўлиб, улардан уч нафари легионерлардир. Тўлиқ таркиб билан «Бунёдкор» расмий сайтида танишиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, «Бунёдкор» ОФК Чемпионлар Лигаси чорак финалида Австралиянинг «Аделаида Юнайтед» жамоасига қарши майдонга чиқади. Дастлабки ўйин 19 сентябрь куни Аделаидада бўлиб ўтса, жавоб ўйини 3 октябрь куни Тошкентда ўтказилади.

Сурат муаллифи - Ҳасан Пирмуҳамедов.

« Орқага

Олий лига 2012

жамоа и т-н о
1  Локомотив 8 22-7 22 
2  Бунёдкор 8 23-3 21 
3  Металлург 8 11-7 16 
4  Насаф 8 14-10 14 
5  Пахтакор 7 9-4 13 
6  Гулистон 8 6-9 11 
7  Олмалиқ 8 11-10 10 
8  Навбаҳор 8 10-13 10 
9  Бухоро 8 11-18
10  Нефтчи 8 9-12
11  Шўртан 7 5-10
12  Сўғдиёна 8 7-16
13  Динамо 8 2-11
14  Қизилқум 8 8-18

Мавзуга оид

ОФКХалқаро майдонКлублар

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

«Насаф» – «Локомотив» учрашувини Коваленко бошқаради
Ўзбекистон Кубоги чорак финалида Биринчи Лига клуби ўйнайди
«Нефтчи» – Ўзбекистон Кубогининг навбатдаги чорак финалчиси
«Насаф» – Ўзбекистон Кубоги чорак финалида
«Динамо» мураббийлар штабидаги ўзгаришларни расмийлаштирди
Ўзбекистон Биринчилиги биринчи босқич 11-тур учрашувлари
Ўзбекистон Кубоги нимчорак финал жавоб ўйинлари бошланиш вақтлари
«Шўртан» – «Пахтакор» учрашуви 17:00да бошланади
«Андижон» биринчи мағлубиятни тан олди, «Машъал» биринчи марта гол ўтказиб юборди
«Шўртан» – «Пахтакор» учрашувини Эрматов бошқаради
ОЧЛ: «Бунёдкор» биринчи мағлубиятни Таиландда тан олди
Миржалол Қосимов: «Бутун жамоага умид боғлаганман»
Ўзбекистон Биринчилиги биринчи босқич 10-тур ҳакамлари
Олий Лига: «Локомотив» пешқадамликни қайтариб олди
Акмал Холматов ва Миржалол Қосимов – апрель ойи лауреатлари!