

Душанба, 16 Июль 2012
Қаршининг «Насаф» жамоаси 15 июль куни иккинчи давра ўйинларига тайёргарликни бошлади.
«Насаф» расмий сайти хабарига кўра, жамоанинг сўнгги учрашувларини ўтказиб юборган бир қатор футболчилар - Андрей Переплёткинс, Жаҳонгир Жиямуродов, Ғайрат Ҳасанов, Алишер Юсупов, Шерзод Аъзамов сингари футболчилар машғулотларда жамоа билан бирга иштирок этишган.
Клуб расмий сайтидаги хабарга кўра, жамоанинг сербиялик ҳимоячиси Боян Малишич ҳамда ҳужумчи Илҳом Шомуродовнинг «Насаф»дан кетиши деярли ҳал бўлган. Жамоа машғулотларида эса биринчи даврани «Андижон» сафида ўтказган ҳужумчи – Владимир Шишелов иштирок этган.
«Насаф-2» жамоасидан ярим ҳимоячи Обид Мамотов жалб қилинган бўлса, яқин кунларда Иван Бошкович ҳамда Артур Геворкян сингари легионер футболчиларнинг сафга қўшилиши кутилмоқда. «Иккинчи давра бошлангунига қадар таркибда яна бир қатор ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда», - дейилади клуб расмий сайти хабарида.
Биринчи давра ўйинларини 25 очко билан иккинчи ўринда якунлаган «Насаф» иккинчи даврани 3 август куни сафарда «Олмалиқ»га қарши ўйин билан бошлайди. Жамоа Ўзбекистон Кубоги баҳсларида чорак финал босқичига етиб келган бўлиб, «Металлург»га қарши дастлабки учрашувда 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган. Жавоб учрашуви 29 июль куни бўлиб ўтади.
| № | жамоа | и | т-н | о |
| 1 | Локомотив | 8 | 22-7 | 22 |
| 2 | Бунёдкор | 8 | 23-3 | 21 |
| 3 | Пахтакор | 8 | 11-5 | 16 |
| 4 | Металлург | 8 | 11-7 | 16 |
| 5 | Насаф | 8 | 14-10 | 14 |
| 6 | Гулистон | 8 | 6-9 | 11 |
| 7 | Олмалиқ | 8 | 11-10 | 10 |
| 8 | Навбаҳор | 8 | 10-13 | 10 |
| 9 | Бухоро | 8 | 11-18 | 9 |
| 10 | Нефтчи | 8 | 9-12 | 7 |
| 11 | Шўртан | 8 | 6-12 | 7 |
| 12 | Сўғдиёна | 8 | 7-16 | 7 |
| 13 | Динамо | 8 | 2-11 | 6 |
| 14 | Қизилқум | 8 | 8-18 | 3 |