Ўзбекистон Профессионал футбол Лигаси
Янгиликлар / Натижалар

«Машъал»да бош мураббий ўзгармайди

Жума, 20 Июль 2012

«Машъал»да

Владимир Фомичёв «Машъал»да ишлашда давом этади.

«Айни пайтда жамоамиз Янгиерда мавсумнинг иккинчи қисмига қизғин тайёргарлик кўрмоқда. Кеча клуб Бош директори Илҳом Қурбонов Янгиерга ташриф буюриб, жамоа аъзоларига клубни бундан кейин ҳам Владимир Фомичев бошқаришда давом этишини айтиб ўтди. Демак, эндиликда ўйинчилар яна қозоғистонлик мутахассис қўл остида ишлашда давом этишади», - дейилади «Машъал» расмий сайтидаги хабарда.

Айни вақтда жамоа сафида «Металлург» футболчиси Абдували Мўминов кўрикдан ўтмоқда. Бир муддат «Навбаҳор» машғулотларида иштирок этган Мирзоҳид Ғофуров яна «Машъал»га қайтган.

«Машъал» 19 июль куни «Олмалиқ» жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Ушбу учрашувда «Машъал» бош мураббийи «Гулистон» ҳужумчиси Хуршид Юлдашев ҳамда «Янгиер»дан таклиф қилинган Жамшид Ҳасановни синаб кўрди. Ўйин 3:3 ҳисобида якунланди.

Ўртоқлик учрашуви
19 июль, пайшанба
«МАШЪАЛ» - «ОЛМАЛИҚ» - 3:3
Голлар:
Самандар Шодмонов (29, 42), Арсен Тюленев (55), Достон Абдураҳмонов (69), Фаррух Нурлибоев (77), Шаҳзод Шайманов (90).
«Машъал»: 30. Ўткир Юсупов, 18. Аббос Шодмонов (Шерзод Файзиев), 17. Шуҳрат Муҳаммадиев (Ғулом-Ҳайдар Ғуломов), 15. Габит Сапаргалиев (3. Дилявер Ваниев, 46), 4. Абдували Мўминов, 8. Самандар Шодмонов, 11. Мирзоҳид Ғофуров, 14. Игорь Петкович (5. Шаҳзод Шайманов) 9. Нодир Давлатов (Акбар Ҳотамов), 19. Жамшид Ҳасанов (Тимур Дадашев), 10.Хуршид Йўлдошев (Элдор Эргашев).
«Олмалиқ»: 50. Роман Абдулов, 9. Алишер Холиқов (12. Александр Лупашко), 13. Олег Зотеев, 20. Сирож Ҳамроев (4. Фаррух Нурлибоев), 17. Арсен Тюленев, 14. Исроил Эргашев, 10. Санжар Шоаҳмедов (7. Достон Абдураҳмонов), 18. Владимир Чекунов, 5. Зафар Полвонов, 8. Тимур Айзатулов, 19. Маъруф Муродов (11. Зоҳир Пиримов, 46).
Бош ҳакам: Игорь Гормашов.


« Орқага

Олий лига 2012

жамоа и т-н о
1  Локомотив 8 22-7 22 
2  Бунёдкор 8 23-3 21 
3  Пахтакор 8 11-5 16 
4  Металлург 8 11-7 16 
5  Насаф 8 14-10 14 
6  Гулистон 8 6-9 11 
7  Олмалиқ 8 11-10 10 
8  Навбаҳор 8 10-13 10 
9  Бухоро 8 11-18
10  Нефтчи 8 9-12
11  Шўртан 8 6-12
12  Сўғдиёна 8 7-16
13  Динамо 8 2-11
14  Қизилқум 8 8-18

Мавзуга оид

Олий Лига Клублар

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

Олий Лига 2-турининг қолдирилган учрашувида «Пахтакор» ғалаба қозонди
«Бунёдкор» Осиё чемпионлар лигаси баҳсларидан чиқиб кетди
«Насаф» – «Локомотив» учрашувини Коваленко бошқаради
Ўзбекистон Кубоги чорак финалида Биринчи Лига клуби ўйнайди
«Нефтчи» – Ўзбекистон Кубогининг навбатдаги чорак финалчиси
«Насаф» – Ўзбекистон Кубоги чорак финалида
«Динамо» мураббийлар штабидаги ўзгаришларни расмийлаштирди
Ўзбекистон Биринчилиги биринчи босқич 11-тур учрашувлари
Ўзбекистон Кубоги нимчорак финал жавоб ўйинлари бошланиш вақтлари
«Шўртан» – «Пахтакор» учрашуви 17:00да бошланади
«Андижон» биринчи мағлубиятни тан олди, «Машъал» биринчи марта гол ўтказиб юборди
«Шўртан» – «Пахтакор» учрашувини Эрматов бошқаради
ОЧЛ: «Бунёдкор» биринчи мағлубиятни Таиландда тан олди
Миржалол Қосимов: «Бутун жамоага умид боғлаганман»
Ўзбекистон Биринчилиги биринчи босқич 10-тур ҳакамлари