Ўзбекистон Профессионал футбол Лигаси
Янгиликлар / Натижалар

«Насаф» ўйин қоидалари бўйича билимларини мустаҳкамлайди

Пайшанба, 02 Август 2012

«Насаф»

2012/2013 йилги мавсум учун мўлжалланган футбол ўйини Қоидаларига киритилган ўзгаришлар сабаб, ўйин вазиятларининг нотўғри шарҳланишини олдини олиш мақсадида, «Насаф» футбол клуби ўйин Қоидалари бўйича бир кунлик семинар ўтказишни сўраб ЎФФ Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармасига мурожаат қилди.

Ушбу семинарни ўтказишдан кўзланган мақсад – ўйин қоидаларини ўрганиш ва асосларини такрорлаш, шунингдек, Ўзбекистон Чемпионати ҳамда халқаро ўйинларда тез-тез учрайдиган ўйин ҳолатлари бўйича долзарб масалаларни муҳокама қилишдир.

Ушбу таълим машғулотлари клуб футболчилари ва мураббийларида ўйин қоидалари тўғрисида бир хил билимларнинг ҳосил бўлишига хизмат қилади, ўйиннинг томошабоплигини ошириб, ўйинчиларнинг ички ва халқаро мусобақаларда ҳакамлар томонидан жазоланишлари сонини камайтиради.

ФИФА ва ОФКнинг энг сўнгги ўқув қўлланмаларидан фойдаланиладиган семинарда қуйидаги мавзулар муҳокама қилинади:

- Рақибга оёқ билан зарба бериш;
- Рақибга қўл билан зарба бериш;
- Вақтни чўзиш;
- Симуляция;
- Норозилик билдириш;
- Тўпни қўл билан ўйнаш;
- «Ўйиндан ташқари ҳолат»;
- Ўйинни қайта бошлашда вақтни чўзиш;
- Стандарт вазиятларда талаб қилинган масофани сақлаш;
- Рақибни гол уриш учун яққол имкониятдан маҳрум қилиш;
- Футболчилар экипировкаси;
- Расмий шахсларнинг техник ҳудуддаги ҳулқи.

Семинарни ОФК инструктори Фарҳод Абдуллаев ўтказади.


« Орқага

Олий лига 2012

жамоа и т-н о
1  Локомотив 8 22-7 22 
2  Бунёдкор 8 23-3 21 
3  Пахтакор 8 11-5 16 
4  Металлург 8 11-7 16 
5  Насаф 8 14-10 14 
6  Гулистон 8 6-9 11 
7  Олмалиқ 8 11-10 10 
8  Навбаҳор 8 10-13 10 
9  Бухоро 8 11-18
10  Нефтчи 8 9-12
11  Шўртан 8 6-12
12  Сўғдиёна 8 7-16
13  Динамо 8 2-11
14  Қизилқум 8 8-18

Мавзуга оид

Олий Лига Клублар

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

Ўзбекистон Кубоги чорак финали қуръаси
Олий Лига 2-турининг қолдирилган учрашувида «Пахтакор» ғалаба қозонди
«Бунёдкор» Осиё чемпионлар лигаси баҳсларидан чиқиб кетди
«Насаф» – «Локомотив» учрашувини Коваленко бошқаради
Ўзбекистон Кубоги чорак финалида Биринчи Лига клуби ўйнайди
«Нефтчи» – Ўзбекистон Кубогининг навбатдаги чорак финалчиси
«Насаф» – Ўзбекистон Кубоги чорак финалида
«Динамо» мураббийлар штабидаги ўзгаришларни расмийлаштирди
Ўзбекистон Биринчилиги биринчи босқич 11-тур учрашувлари
Ўзбекистон Кубоги нимчорак финал жавоб ўйинлари бошланиш вақтлари
«Шўртан» – «Пахтакор» учрашуви 17:00да бошланади
«Андижон» биринчи мағлубиятни тан олди, «Машъал» биринчи марта гол ўтказиб юборди
«Шўртан» – «Пахтакор» учрашувини Эрматов бошқаради
ОЧЛ: «Бунёдкор» биринчи мағлубиятни Таиландда тан олди
Миржалол Қосимов: «Бутун жамоага умид боғлаганман»