Ўзбекистон Профессионал футбол Лигаси
Ўзбекистон Кубоги / Турнир жадвали

Ўзбекистон Кубоги. «Локомотив» чорак финал йўлланмасини қўлга киритди

Сешанба, 10 Июль 2012

Ўзбекистон

Ўзбекистон Кубоги нимчорак ва чорак финал босқичи доирасида ўйинлар бўлиб ўтди.

9 июль, душанба куни Фарғонада «Нефтчи» ҳамда «Локомотив» жамоалари ўртасида Ўзбекистон Кубоги нимчорак финал жавоб ўйини бўлиб ўтган бўлса, Тошкентдаги «Жар» стадионида Ўзбекистон Кубоги чорак финал дастлабки ўйинлари доирасида «Бунёдкор» «Машъал»ни қабул қилди.

Фарғонада бўлиб ўтган ўйиндан сўнг Ўзбекистон Кубоги чорак финал босқичи йўлланмасини қўлга киритган сўнгги жамоа номи маълум бўлди. Жавоб ўйинида «Нефтчи»га 2:3 ҳисобида имкониятни бой берганига қарамай, ўз майдонида фарғоналикларни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратгани сабаб, «Локомотив» чорак финалда «Бухоро»га қарши баҳс олиб борадиган бўлди.

Учрашувнинг 75-дақиқасида Садриддин Абдуллаев томонидан урилган гол «Локомотив»ни кейинги босқичга олиб чиқди. Бунгача «Нефтчи» ўзини қониқтирадиган – 3:1 ҳисобида ғалаба қозонаётган эди. Бу вақтга келиб «Нефтчи» таркибидан икки нафар, «Локомотив» таркибида эса битта ўйинчи майдондан четлатилган эди. Ўйин охиригача учрашув бош ҳаками Валентин Коваленко ҳар иккала жамоа таркибидан яна бир нафардан футболчини майдондан четлатди.

Тошкентдаги ўйинда «Бунёдкор» «Машъал» дарвозасига жавобсиз учта гол урди. Ўйиннинг биринчи бўлимида Лутфулла Тўраев дублга эришган бўлса, иккинчи бўлимда Шавкат Саломов ўз исмини таблога ёздириб қўйди.

«Локомотив» Ўзбекистон Кубоги чорак финал босқичи доирасидаги «Бухоро»га қарши ўйинларини 25 ва 29 июль кунлари ўтказади. Дастлабки ўйин Бухорода бўлиб ўтади. «Бунёдкор» эса, бошқа чорак финалчилар қатори, Муборакдаги жавоб ўйинини 29 июль куни ўтказади.

Ўзбекистон Кубоги, чорак финал, дастлабки ўйин
9 июль, душанба
«Бунёдкор» (Тошкент) – «Машъал» (Муборак) – 3:0. 2
01 томошабин.
Ҳакамлар: М. Муҳамедов (Тошкент вилояти), А. Снетков (Тошкент вилояти), Х. Мирзааҳмедов (Тошкент вилояти), Ш. Қосимов (Тошкент).
Назоратчи: Р. Мўминов (Тошкент).
Голлар: Л. Тўраев (18, 35), Ш. Саломов (68).
41-дақиқада Э. Эргашев («Машъал») пенальтидан фойдалана олмади.
Огоҳлантиришлар: Ж. Иброҳимов (31), Х. Каримов (40) – Г. Сапаргалиев (43), Д. Абдумўминов (76).

Ўзбекистон Кубоги, нимчорак финал, жавоб ўйини
9 июль, душанба
«Нефтчи» (Фарғона) – «Локомотив» (Тошкент) – 3:2.
12047 томошабин.
Ҳакамлар: В. Коваленко (Тошкент), Р. Илёсов (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Р. Толибжонов (Фарғона).
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).
Голлар: А. Бердиев (3), И. Акрамов (19), П. Смоляченко (55) – Д. Жабборов (6), С. Абдуллаев (75).
Огоҳлантиришлар: Ш. Пўлатов (16), П. Смоляченко (68), О. Исроилов (69), Ш. Пўлатов (72), И. Акрамов (83), Д. Эрматов (90+2) – З. Тожиев (21), И. Тўхтахўжаев (62), З. Тожиев (65), С. Абдуллаев (83).
Четлатишлар: М. Саидов (62), Ш. Пўлатов (иккинчи огоҳлантириш, 72), И. Акрамов (83) – З. Тожиев (иккинчи огоҳлантириш, 65), С. Абдуллаев (83).
Биринчи ўйин – 1:2.


« Орқага

Олий лига 2012

жамоа и т-н о
1  Локомотив 8 22-7 22 
2  Бунёдкор 8 23-3 21 
3  Металлург 8 11-7 16 
4  Насаф 8 14-10 14 
5  Пахтакор 7 9-4 13 
6  Гулистон 8 6-9 11 
7  Олмалиқ 8 11-10 10 
8  Навбаҳор 8 10-13 10 
9  Бухоро 8 11-18
10  Нефтчи 8 9-12
11  Шўртан 7 5-10
12  Сўғдиёна 8 7-16
13  Динамо 8 2-11
14  Қизилқум 8 8-18

Мавзуга оид

Ўзбекистон Кубоги

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

«Насаф» – Ўзбекистон Кубоги чорак финалида
«Динамо» мураббийлар штабидаги ўзгаришларни расмийлаштирди
Ўзбекистон Биринчилиги биринчи босқич 11-тур учрашувлари
Ўзбекистон Кубоги нимчорак финал жавоб ўйинлари бошланиш вақтлари
«Шўртан» – «Пахтакор» учрашуви 17:00да бошланади
«Андижон» биринчи мағлубиятни тан олди, «Машъал» биринчи марта гол ўтказиб юборди
«Шўртан» – «Пахтакор» учрашувини Эрматов бошқаради
ОЧЛ: «Бунёдкор» биринчи мағлубиятни Таиландда тан олди
Миржалол Қосимов: «Бутун жамоага умид боғлаганман»
Ўзбекистон Биринчилиги биринчи босқич 10-тур ҳакамлари
Олий Лига: «Локомотив» пешқадамликни қайтариб олди
Акмал Холматов ва Миржалол Қосимов – апрель ойи лауреатлари!
Ўзбекистон Кубоги нимчорак финал жавоб ўйинлари ҳакамлари
Ўзбекистон Биринчилиги-2013 биринчи босқич 9-тур натижалари
Ёшлар Биринчилиги: «Локомотив» пешқадамликни қайтариб олди