Ўзбекистон Профессионал футбол Лигаси
Ўзбекистон Кубоги / Турнир жадвали

Олий Лига. «Бунёдкор» очко йўқотди

Якшанба, 05 Август 2012

Олий

Олий Лига 14-тур ўйинлари якунига етди. Турнинг дастлабки ўйинлари 3 август куни ўтказилганди.

Турнинг кутилмаган натижаси 4 август куни Тошкентдаги «Жар» стадионида қайд этилди. Амалдаги чемпион ва мусобақа пешқадами ҳисобланган Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби ўз майдонида турнир аутсайдерларидан бири – «Андижон» клубини мағлубиятга учрата олмади. Ўйин 0:0 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунига етди. Маълумот ўрнида қайд этиш жоиз, Андижонда бўлиб ўтган биринчи давра ўйинида «Бунёдкор» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

14-тур ўйинлари доирасида Бекободда янги стадион очилиши бўлиб ўтди. Энди маҳаллий «Металлург» клуби ўз рақибларини янги қуриб битказилган «Металлург» ўйингоҳида ўтказади. Қайд этиш жоиз, «Металлург» иштирокидаги уй учрашувини 10 мингдан ортиқ мухлис бевосита стадиондан кузатиб борди.

«Металлург» шу куни Тошкентнинг «Пахтакор» жамоасини қабул қилди. Ўйин 2:1 ҳисобида меҳмонлар ғалабаси билан якунига етди. Дастлаб «Пахтакор» ҳужумчиси Шаҳбоз Эркинов ҳисобни очган бўлса, 29-дақиқада Дилмурод Каримов ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Бироқ учрашувнинг энг яхши ўйинчиларидан бири дея топилган Шерзод Каримов томонидан иккинчи таймда урилган гол «Пахтакор»га ғалаба келтирди.

Ушбу ғалабадан сўнг учинчи ўриндаги «Пахтакор» билан иккинчи ўриндаги «Насаф» орасидаги очколар фарқи биттагача қисқарди. Мусобақа пешқадами «Бунёдкор» ҳисобида эса 14-турдан сўнг 31 очко мавжуд.

Олий Лига, 14-тур учрашувлари
4 август, шанба
«Металлург» (Бекобод) – «Пахтакор» (Тошкент) – 1:2. 10568 томошабин.
Ҳакамлар:
С. Зайлобидинов (Фарғона), Б. Норсафаров (Қарши), Т. Гайнулин (Тошкент), И. Гормашов (Тошкент).
Назоратчи: Ғ. Каримов (Тошкент).
Голлар: Д. Каримов (29) – Ш. Эркинов (7), Ш. Каримов (53).
Огоҳлантиришлар: Б. Калевич (21) – Д. Ҳошимов (28), Ш. Эркинов (56), Д. Шарофутдинов (86).
Четлатиш: Д. Ҳошимов (иккинчи огоҳлантириш, 90+3).
Энг яхши ўйинчилар: М. Икромов – Ш. Каримов.

«Бунёдкор» (Тошкент) – «Андижон» (Андижон) – 0:0. 2123 томошабин.
Ҳакамлар:
Б. Тоғаев (Тошкент), М. Шарипов (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), Т. Галеев (Урганч).
Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).
Огоҳлантиришлар: Ш. Саломов (63), Л. Тўраев (70), Х. Каримов (90) – Б. Абдураҳимов (21), О. Валижонов (67).
Энг яхши ўйинчилар: В. Карпенко – Ю. Цой.

Фото: FCBunyodkor.Uz

« Орқага

Олий лига 2012

жамоа и т-н о
1  Локомотив 8 22-7 22 
2  Бунёдкор 8 23-3 21 
3  Металлург 8 11-7 16 
4  Насаф 8 14-10 14 
5  Пахтакор 7 9-4 13 
6  Гулистон 8 6-9 11 
7  Олмалиқ 8 11-10 10 
8  Навбаҳор 8 10-13 10 
9  Бухоро 8 11-18
10  Нефтчи 8 9-12
11  Шўртан 7 5-10
12  Сўғдиёна 8 7-16
13  Динамо 8 2-11
14  Қизилқум 8 8-18

Мавзуга оид

Олий Лига

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

«Насаф» – «Локомотив» учрашувини Коваленко бошқаради
Ўзбекистон Кубоги чорак финалида Биринчи Лига клуби ўйнайди
«Нефтчи» – Ўзбекистон Кубогининг навбатдаги чорак финалчиси
«Насаф» – Ўзбекистон Кубоги чорак финалида
«Динамо» мураббийлар штабидаги ўзгаришларни расмийлаштирди
Ўзбекистон Биринчилиги биринчи босқич 11-тур учрашувлари
Ўзбекистон Кубоги нимчорак финал жавоб ўйинлари бошланиш вақтлари
«Шўртан» – «Пахтакор» учрашуви 17:00да бошланади
«Андижон» биринчи мағлубиятни тан олди, «Машъал» биринчи марта гол ўтказиб юборди
«Шўртан» – «Пахтакор» учрашувини Эрматов бошқаради
ОЧЛ: «Бунёдкор» биринчи мағлубиятни Таиландда тан олди
Миржалол Қосимов: «Бутун жамоага умид боғлаганман»
Ўзбекистон Биринчилиги биринчи босқич 10-тур ҳакамлари
Олий Лига: «Локомотив» пешқадамликни қайтариб олди
Акмал Холматов ва Миржалол Қосимов – апрель ойи лауреатлари!