Ўзбекистон Профессионал футбол Лигаси
Ўзбекистон Кубоги / Турнир жадвали

Ёшлар Биринчилиги. «Пахтакор» йирик ҳисобда ютқазди

Пайшанба, 09 Август 2012

Ёшлар

Ўзбекистон Ёшлар Биринчилигида 15-турнинг навбатдаги ўйинлари бўлиб ўтди. Тур 7 август куни старт олган эди.

Мусобақа пешқадамларидан бири ҳисобланган Тошкентнинг «Пахтакор» жамоаси ёшлари бу турда ҳамшаҳарлари – «Бунёдкор»ни қабул қилишди. Ўйин меҳмонларнинг йирик – 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди. Алибобо Раҳматуллаевнинг дубли ҳамда Расул Шуҳратовнинг голига пахтакорчилар бирор марта жавоб бера олишмади. Қайд этиш жоиз, Раҳматуллаев хет-трикка ҳам эришиши мумкин эди, бироқ биринчи бўлимда белгиланган пенальтидан самарали фойдалана олмади.

Турнинг, ҳозирча, энг йирик ҳисоби Муборакда бўлиб ўтган «Машъал» - «Шўртан» ўйинида қайд этилган бўлса (4:0), «Нефтчи» – «Металлург» ўйинида майдон эгалари кичик ҳисобда зафар қучишди (2:1). «Динамо» – «Олмалиқ» баҳсида эса, олмалиқликлар биринчи бўлибни ҳисобни очганликларига қарамай, сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолишди (2:2).

Турнинг сўнгги учрашуви 9 август куни бўлиб ўтади. Унда «Андижон» – «Навбаҳор»ни қабул қилади.

Ёшлар Биринчилиги, 15-тур учрашуви
8 август, чоршанба
«Машъал» (Муборак) – «Шўртан» (Ғузор) – 4:0. 148 томошабин.
Ҳакамлар:
С. Ивлев (Навоий), Ф. Норсафаров, С. Сатторов, Н. Қосимов.
Назоратчи: Ф. Абдуллаев (Тошкент).
Голлар: И. Шомуродов (7, 20), Б. Давлатов (37), И. Тошпўлатов (49).
Огоҳлантиришлар: С. Раҳмонов (43) – Ю. Бўриев (43).

«Пахтакор» (Тошкент) – «Бунёдкор» (Тошкент) – 0:3. 583 томошабин.
Ҳакамлар:
В. Нажафалиев (Тошкент), Р. Нугманов, Т. Гайнулин, Д. Пислегин.
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).
Голлар: Р. Шуҳратов (26), А. Раҳматуллаев (47, 64).
18-дақиқада А. Раҳматуллаев («Бунёдкор») пенальтидан фойдалана олмади.
Огоҳлантиришлар: М. Фомин (18), А. Алимов (66), А. Юсупов (90+2) – З. Нурматов (80).

«Нефтчи» (Фарғона) – «Металлург» (Бекобод) – 2:1. 350 томошабин.
Ҳакамлар:
Ш. Пўлатов (Тошкент), Д. Ҳакимов, С. Раҳмонов, Р. Копадзе.
Назоратчи: В. Штерн (Тошкент).
Голлар: О. Зокиров (2), Х. Буватоев (22) – М. Тўйчибоев (60).
Огоҳлантиришлар: И. Акрамов (50), Н. Хаипов (85), О. Зокиров (78) – Б. Шодиев (67).

«Динамо» (Самарқанд) – «Олмалиқ» (Олмалиқ) – 2:2. 203 томошабин.
Ҳакамлар:
О. Тўйчибаев (Фарғона), Ш. Қамаров, С. Ҳакимов, А. Ахтамов.
Назоратчи: Б. Галеев (Урганч).
Голлар: Х. Усмонов (23), У. Набиев (72) – Д. Туропов (3), Ф. Нурлибоев (88).
Огоҳлантиришлар: И. Холмирзаев (30), С. Боймаматов (86) – З. Тўраев (16), С. Ҳамроев (45), Ш. Муллажонов (53).


« Орқага

Олий лига 2012

жамоа и т-н о
1  Локомотив 8 22-7 22 
2  Бунёдкор 8 23-3 21 
3  Металлург 8 11-7 16 
4  Насаф 8 14-10 14 
5  Пахтакор 7 9-4 13 
6  Гулистон 8 6-9 11 
7  Олмалиқ 8 11-10 10 
8  Навбаҳор 8 10-13 10 
9  Бухоро 8 11-18
10  Нефтчи 8 9-12
11  Шўртан 7 5-10
12  Сўғдиёна 8 7-16
13  Динамо 8 2-11
14  Қизилқум 8 8-18

Мавзуга оид

Ешлар биринчлиги

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

«Насаф» – Ўзбекистон Кубоги чорак финалида
«Динамо» мураббийлар штабидаги ўзгаришларни расмийлаштирди
Ўзбекистон Биринчилиги биринчи босқич 11-тур учрашувлари
Ўзбекистон Кубоги нимчорак финал жавоб ўйинлари бошланиш вақтлари
«Шўртан» – «Пахтакор» учрашуви 17:00да бошланади
«Андижон» биринчи мағлубиятни тан олди, «Машъал» биринчи марта гол ўтказиб юборди
«Шўртан» – «Пахтакор» учрашувини Эрматов бошқаради
ОЧЛ: «Бунёдкор» биринчи мағлубиятни Таиландда тан олди
Миржалол Қосимов: «Бутун жамоага умид боғлаганман»
Ўзбекистон Биринчилиги биринчи босқич 10-тур ҳакамлари
Олий Лига: «Локомотив» пешқадамликни қайтариб олди
Акмал Холматов ва Миржалол Қосимов – апрель ойи лауреатлари!
Ўзбекистон Кубоги нимчорак финал жавоб ўйинлари ҳакамлари
Ўзбекистон Биринчилиги-2013 биринчи босқич 9-тур натижалари
Ёшлар Биринчилиги: «Локомотив» пешқадамликни қайтариб олди