Чоршанба, 18 Июль 2012
Жаҳон футболи тарихи ва статистикаси федерацияси миллий лигаларнинг янги рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон Олий Лигаси 122 давлат орасида 35-ўринни эгаллаб турибди.
Осиё мамлакатлари орасида энг юқори кўрсаткич Жанубий Корея Кей-лигаси томонидан қайд этилган. Корея чемпионати жаҳон рейтингида 12-поғонада бораётган бўлса, 15-ўринни эгаллаган Саудия Арабистони чемпионати Осиёнинг иккинчи энг кучли лигаси сифатида қайд этилган. Эрон чемпионати IFFHS рейтинги тарихида биринчи марта Япония Жей-лигасини ортда қолдириб, учинчи ўринга чиқиб олган бўлса, 5-8-ўринларни Кувайт (22), Малайзия (23), Австралия (29) ва БАА (30) лигалари банд этган.
Ўзбекистон Олий Лигаси жаҳон миқёсида 35, Осиё мамлакатлари орасида эса 9-чемпионат бўлиб турибди. Кучли ўнликни Таиланд лигаси (36) якунлаб берган.
Кувайт, Малайзия каби мамлакатлар 2012 йилги Осиё Чемпионлар Лигасида иштирок этгани йўқ. Мусобақанинг бу йилги баҳсларида иштирок этган мамлакатлардан бири, айни вақтда клублари жаҳон футболининг энг ёрқин юлдузларини ўз сафига таклиф этаётган Хитой чемпионати 51-ўринда қайд этилган бўлса, Қатар Юлдузлар Лигаси 46-поғонада бормоқда. ОЧЛда бир клуби билан иштирок этган Индонезия эса 45-ўринда.
IFFHSнинг қайд этишича, агар шу руҳда давом этадиган бўлса, Саудия Арабистони ҳамда Эрон чемпионатлари йил сўнггида рейтингда яна ўсишга муваффақ бўлишлари мумкин.
Рейтингнинг тўлиқ кўриниши билан IFFHS сайтида танишиш мумкин.
| № | жамоа | и | т-н | о |
| 1 | Локомотив | 8 | 22-7 | 22 |
| 2 | Бунёдкор | 8 | 23-3 | 21 |
| 3 | Металлург | 8 | 11-7 | 16 |
| 4 | Насаф | 8 | 14-10 | 14 |
| 5 | Пахтакор | 7 | 9-4 | 13 |
| 6 | Гулистон | 8 | 6-9 | 11 |
| 7 | Олмалиқ | 8 | 11-10 | 10 |
| 8 | Навбаҳор | 8 | 10-13 | 10 |
| 9 | Бухоро | 8 | 11-18 | 9 |
| 10 | Нефтчи | 8 | 9-12 | 7 |
| 11 | Шўртан | 7 | 5-10 | 7 |
| 12 | Сўғдиёна | 8 | 7-16 | 7 |
| 13 | Динамо | 8 | 2-11 | 6 |
| 14 | Қизилқум | 8 | 8-18 | 3 |