Ўзбекистон Профессионал футбол Лигаси
Ўзбекистон Кубоги / Натижалар

«Пахтакор» 16 июлга қадар таътилга чиқди

Чоршанба, 11 Июль 2012

«Пахтакор»

Тошкентнинг «Пахтакор» Ўзбекистон Кубоги чорак финалидан ўрин олган «Андижон»Га қарши ўйиндан сўнг таътилга чиқди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Жамоа машғулотларни 16 июлдан қайта бошлайди. «Пахтакор» расмий сайтидаги хабарга кўра, 29 июль куни бўладиган «Андижон»га қарши Ўзбекистон Кубоги чорак финал жавоб ўйинигача машғулотлар клубнинг Қибрайдаги базаси ҳамда Чимёнда олиб борилади.

Клуб сайтидаги хабарда, ҳозирча, жамоа таркибида ўзгаришлар ҳақида маълумот берилмаган. Бироқ, «Андижон»га қарши ўйиндан сўнг «Пахтакор» бош мураббийи вазифасини бажарувчи Мурод Исмоилов ижара асосида Олий Лига клубларида тўп сураётган футболчиларни жамоага қайтариш режаси борлигини, жамоанинг япониялик ҳимоячиси Наоя Шибамура эса жамоани аниқ тарк этишини маълум қилганди.

Олий Лиганинг 13 ўйинида 24 очко тўплаган «Пахтакор» айни вақтда мусобақа жадвалида, амалдаги чемпиони «Бунёдкор» ҳамда вице-чемпион «Насаф»дан сўнг учинчи ўринда бормоқда. Ўзбекистон Кубоги баҳсларида эса «пахтакорчилар» чорак финал босқичи дастлабки ўйинида «Андижон» майдонидан ғалаба билан қайтиб (2:1), ярим финал йўлида катта қадам ташлаб улгурди.

Жамоа Олий Лига иккинчи давра баҳсларини 4 август, шанба куни «Металлург»га қарши ўйин билан бошлайди. Тошкентда бўлиб ўтган биринчи давра ўйинида «Пахтакор» Бекобод клубини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.


« Орқага

Олий лига 2012

жамоа и т-н о
1  Локомотив 8 22-7 22 
2  Бунёдкор 8 23-3 21 
3  Металлург 8 11-7 16 
4  Насаф 8 14-10 14 
5  Пахтакор 7 9-4 13 
6  Гулистон 8 6-9 11 
7  Олмалиқ 8 11-10 10 
8  Навбаҳор 8 10-13 10 
9  Бухоро 8 11-18
10  Нефтчи 8 9-12
11  Шўртан 7 5-10
12  Сўғдиёна 8 7-16
13  Динамо 8 2-11
14  Қизилқум 8 8-18

Мавзуга оид

Олий Лига Клублар

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

Ўзбекистон Кубоги чорак финалида Биринчи Лига клуби ўйнайди
«Нефтчи» – Ўзбекистон Кубогининг навбатдаги чорак финалчиси
«Насаф» – Ўзбекистон Кубоги чорак финалида
«Динамо» мураббийлар штабидаги ўзгаришларни расмийлаштирди
Ўзбекистон Биринчилиги биринчи босқич 11-тур учрашувлари
Ўзбекистон Кубоги нимчорак финал жавоб ўйинлари бошланиш вақтлари
«Шўртан» – «Пахтакор» учрашуви 17:00да бошланади
«Андижон» биринчи мағлубиятни тан олди, «Машъал» биринчи марта гол ўтказиб юборди
«Шўртан» – «Пахтакор» учрашувини Эрматов бошқаради
ОЧЛ: «Бунёдкор» биринчи мағлубиятни Таиландда тан олди
Миржалол Қосимов: «Бутун жамоага умид боғлаганман»
Ўзбекистон Биринчилиги биринчи босқич 10-тур ҳакамлари
Олий Лига: «Локомотив» пешқадамликни қайтариб олди
Акмал Холматов ва Миржалол Қосимов – апрель ойи лауреатлари!
Ўзбекистон Кубоги нимчорак финал жавоб ўйинлари ҳакамлари