Ўзбекистон Профессионал футбол Лигаси
Ўзбекистон Кубоги / Натижалар

«Андижон» беш нафар футболчи билан хайрлашди

Пайшанба, 12 Июль 2012

«Андижон»

Биринчи даврани муваффақиятсиз ўтказган жамоалардан бири – «Андижон» иккинчи давра арафасида таркибни кучайтириб, пухта тайёргарлик кўришни режалаштирмоқда.

«Андижон» клуби расмий сайти тарқатган хабарга кўра, жамоа беш нафар футболчи билан хайрлашган. Булар – беларуслик дарвозабон Александр Петухов, украиналик ҳимоячи Олександр Половков, шунингдек, Олий Лига клубларидан ижарага олинган ёш футболчилар – Санжар Тўрақулов, Акром Баҳритдинов ҳамда Анвар Раҳимовлардир.

«Петухов ўзидан илиқ таассурот қолдирмади. Боз устига олган жароҳати ҳам унга салбий таъсир кўрсатди. 2010 йилнинг иккинчи ярмидан бери андижонликлар шарафини ҳимоя қилиб келган Половков эса бу йил жароҳатлар исканжасига тушиб қолди ва фақат «Динамо»га қарши ўйинда майдонга туша олди, холос», - деб ёзади «Андижон» расмий сайти.

Жамоа «Пахтакор»га қарши Ўзбекистон Кубоги чорак финал дастлабки учрашувидан сўнг (1:2) қисқа муддатли танаффусга чиққан. Машғулотлар 16 июлдан қайта бошланади. Унда бир қатор янги футболчилар ҳам иштирок этиши ку тилмоқда.

Биринчи давра баҳсларидан сўнг «Андижон» мусобақа жадвалида хавфли зона - 13-ўринда бормоқда. Жамоа ўтказилган 13 ўйинда мусобақа аутсайдери – Муборакнинг «Машъал» жамоаси билан бир хил – 11 очко тўплаган.


« Орқага

Олий лига 2012

жамоа и т-н о
1  Локомотив 8 22-7 22 
2  Бунёдкор 8 23-3 21 
3  Металлург 8 11-7 16 
4  Насаф 8 14-10 14 
5  Пахтакор 7 9-4 13 
6  Гулистон 8 6-9 11 
7  Олмалиқ 8 11-10 10 
8  Навбаҳор 8 10-13 10 
9  Бухоро 8 11-18
10  Нефтчи 8 9-12
11  Шўртан 7 5-10
12  Сўғдиёна 8 7-16
13  Динамо 8 2-11
14  Қизилқум 8 8-18

Мавзуга оид

Олий Лига Клублар

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

«Нефтчи» – Ўзбекистон Кубогининг навбатдаги чорак финалчиси
«Насаф» – Ўзбекистон Кубоги чорак финалида
«Динамо» мураббийлар штабидаги ўзгаришларни расмийлаштирди
Ўзбекистон Биринчилиги биринчи босқич 11-тур учрашувлари
Ўзбекистон Кубоги нимчорак финал жавоб ўйинлари бошланиш вақтлари
«Шўртан» – «Пахтакор» учрашуви 17:00да бошланади
«Андижон» биринчи мағлубиятни тан олди, «Машъал» биринчи марта гол ўтказиб юборди
«Шўртан» – «Пахтакор» учрашувини Эрматов бошқаради
ОЧЛ: «Бунёдкор» биринчи мағлубиятни Таиландда тан олди
Миржалол Қосимов: «Бутун жамоага умид боғлаганман»
Ўзбекистон Биринчилиги биринчи босқич 10-тур ҳакамлари
Олий Лига: «Локомотив» пешқадамликни қайтариб олди
Акмал Холматов ва Миржалол Қосимов – апрель ойи лауреатлари!
Ўзбекистон Кубоги нимчорак финал жавоб ўйинлари ҳакамлари
Ўзбекистон Биринчилиги-2013 биринчи босқич 9-тур натижалари