Ўзбекистон Профессионал футбол Лигаси
Ўзбекистон Кубоги / Натижалар

«Навбаҳор» «Бухоро»га ютқазди

Чоршанба, 18 Июль 2012

«Навбаҳор»

«Навбаҳор» Тошкентдаги йиғин доирасида дастлабки ўртоқлик учрашувини ўтказди ва имкониятни бой берди.

«Назорат ўйинида мураббийлар штаби бир қатор ёшларни ҳам синовдан ўтказишди. Хусусан биринчи бўлимда етакчи футболчилар ҳаракат қилишди. Айнан шу сабабли футболчиларимиз Абдумалик Абдуллаевнинг аниқ зарбасидан кейин ҳисобни очишганди. Танаффусдан кейин эса таркибдан Жаъфар Ирисметовни инобатга олмаганда ёшлар ўрин олишди. Бундан рақибнинг тажрибали футболчилари самарали фойдаланиб, якуний ҳисобни 2:1 кўринишига келтириб қўйишди. Шу тариқа вакилларимиз Пойтахтдаги илк ўйинда имкониятни бой беришди», - дейилади «Навбаҳор» расмий сайти хабарида.

16 июль куни бўлиб ўтган ўйинда «Навбаҳор» қуйидагича таркибда ҳаракат қилган: Ботир Носиров, Тимур Султонов, Абдумажид Тоиров, Қаҳрамон Маҳаммаджонов, Жаҳонгир Меҳмонов, Алишер Маҳмудов, Азим Аҳмедов, Абдулазиз Султонов, Ғайрат Жўраев, Собир Ҳамидов, Абдумалик Абдуллаев. Захирадан майдонга тушганлар: Акмал Ортиқов, Ботир Тўрабоев, Мирзоҳид Собиров, Дурбек Умаралиев, Мурод Раҳмонов, Даврон Исоқов, Аъзам Алиев, Элмурод Низомбоев, Соҳиб Абдуллаев, Жаъфар Ирисметов.

«Навбаҳор» Тошкент йиғини давомида бешта ўртоқлик учрашуви ўтказишни режалаштирган. Дастлабки ўйин «Бухоро»га қарши ўтказилган бўлса, навбатдаги ўйин 18 июль куни «Бунёдкор»нинг иккинчи таркибига қарши бўлиб ўтади. 20 июль куни «Локомотив», 22 июль куни эса «Динамо»га қарши баҳс олиб борилади. 24 ёки 25 июль куни эса «Бунёдкор»га қарши майдонга чиқиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, «Навбаҳор» иккинчи давра баҳсларини 3 август куни Муборакнинг «Машъал» жамоасига қарши ўйин билан бошлайди. Жамоа биринчи даврадан сўнг 14 очко тўплагани ҳолда 11-ўринда бормоқда.


« Орқага

Олий лига 2012

жамоа и т-н о
1  Локомотив 9 23-9 22 
2  Бунёдкор 8 23-3 21 
3  Насаф 9 16-11 17 
4  Пахтакор 8 11-5 16 
5  Металлург 9 12-9 16 
6  Гулистон 9 8-10 14 
7  Олмалиқ 9 14-11 13 
8  Навбаҳор 9 11-14 11 
9  Бухоро 9 12-19 10 
10  Нефтчи 9 10-15
11  Шўртан 8 6-12
12  Сўғдиёна 8 7-16
13  Динамо 8 2-11
14  Қизилқум 8 8-18

Мавзуга оид

Олий Лига Клублар

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

«Локомотив» Қаршида мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди
«Нефтчи» ПФК мураббийлар штабида ўзгариш
Ўзбекистон Биринчилиги биринчи босқич 12-тур учрашувлари ҳакамлари
Ўзбекистон Биринчилиги биринчи босқич 11-тур ўйинлари старт олди
Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари
Ўзбекистон Кубоги чорак финали қуръаси
Олий Лига 2-турининг қолдирилган учрашувида «Пахтакор» ғалаба қозонди
«Бунёдкор» Осиё чемпионлар лигаси баҳсларидан чиқиб кетди
«Насаф» – «Локомотив» учрашувини Коваленко бошқаради
Ўзбекистон Кубоги чорак финалида Биринчи Лига клуби ўйнайди
«Нефтчи» – Ўзбекистон Кубогининг навбатдаги чорак финалчиси
«Насаф» – Ўзбекистон Кубоги чорак финалида
«Динамо» мураббийлар штабидаги ўзгаришларни расмийлаштирди
Ўзбекистон Биринчилиги биринчи босқич 11-тур учрашувлари
Ўзбекистон Кубоги нимчорак финал жавоб ўйинлари бошланиш вақтлари