Янгиликлар / Клублар

"Локомотив" уч нафар футболчи билан шартнома имзолади

06.01.2016 18:40 | Клублар

Тошкентнинг "Пахтакор" клуби сардори Кахи Махарадзе янги мавсумни Тошкентнинг "Локомотив" клубида ўтказади. Бу ҳақда "Локомотив" клуби расмий сайти хабар берди.

Янги мавсум арафасида Тошкентнинг "Локомотив" клуби ўз сафига бир қатор янги футболчиларни қўшиб олди. Кахи Махарадзедан ташқари, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сервер Жепаров ҳам ўз фаолиятини Тошкентнинг “Локомотив” клубида давом эттиради.

Таъкидлаш керакки, Сервер Жепаров сўнгги мавсумни Жанубий Кореянинг “Ульсан” клубида ўтказганди.

Клуб расмий сайти хабарига кўра ўтган мавсумни "Машъал" таркибида ўтказган ҳимоячи Шерзод Файзиев ҳам "Локомотив" билан бир йиллик шартномага имзо чеккан.

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 14 22-8 30
2 Навбаҳор 14 20-8 27
3 Бунёдкор 14 20-14 26
4 Бухоро 14 20-17 25
5 Локомотив 14 21-15 22
6 Металлург 14 14-18 20
7 Насаф 14 16-14 18
8 Қизилқум 14 15-19 16
9 Қўқон-1912 14 9-12 15
10 АГМК 14 12-18 13
11 Сўғдиёна 14 10-21 12
12 Нефтчи 14 5-20 6

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Элгужа Григалашвили 7
2 Гонсалвеш Исмоил 7
3 Тиаго Безерра 6
4 Жавлон Иброхимов 5
5 Йован Жокич 5
6 Марат Бикмаев 5
7 Бобур Абдихолиқов 4
8 Зохид Абдуллаев 4
9 Жалолиддин Машарипов 4
10 Азизбек Турғунбоев 4