Янгиликлар

"Бунёдкор"нинг Дубай йиғини доирасидаги рақиблари маълум

20.01.2016 20:22 | Клублар

Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби айни дамда БААнинг “Дубай” шаҳрида янги мавсумга тайёргарлик кўрмоқда. Клуб расмий сайти хабарига кўра, мазкур йиғин давомида “Бунёдкор” 6та назорат учрашувида майдонга тушади.

Ушбу йиғин доирасида олтита назорат учрашуви ўтказишни режалаштирган “қалдирғочлар”нинг барча спарринг рақиблари номлари маълум бўлди.

“Бунёдкор” ФКнинг БАА йиғини доирасидаги назорат учрашувлари:
20.01.2016. Абу-Даби. 17:00. “Бунёдкор” – “Анжи” (Россия)
22.01.2016. Шаржа. 17:00. “Бунёдкор” – “Амкар” (Россия)
23.01.2016. Абу-Даби. 17:00. “Бунёдкор” – “Локомотив” (Россия)
25.01.2016. Дубай. 16:00. “Бунёдкор” – “Хенан Жианье” (Хитой)
27.01.2016. Дубай. 16:00. “Бунёдкор” – “Чжонбук Моторс” (Жанубий Корея)
29.01.2016. Шаржа. 17:00. “Бунёдкор” – “Жетису” (Қозоғистон)