Янгиликлар

“Сўғдиёна” сафида янги футболчилар кўрикдан ўтмоқда

20.01.2016 21:27 | Клублар

“Локомотив”даги таниқли футболчи Темурхўжа Абдухолиқовнинг укаси бўлган Орифхўжа айни дамда ўзини жиззахликлар таркибида синаб кўрмоқда. 

Андижонлик Алишер Тўхтасинов эса ўтган мавсумни биринчи лига иштирокчиси “УзДонгЖу” шарафини ҳимоя қилди. Сўнгги пайтларда 26 ёшли футболчи “Андижон”нинг йиғинида иштирок этиб келаётганди.

Абдумалик Абдуллаевни мухлисларга ортиқча таништириб ўтишнинг хожати йўқ. Мавсум-2015ни “Андижон” таркибида ўтказган ҳужумчи охирги вақтларда “Олмалиқ” кўригида бўлиб қайтди. Эндиликда бу футболчилар Даврон Файзиев бошқарувидаги “Сўғдиёна”дан кўрикдан ўтмоқда. Маълумот учун ҳар уччала ўйинчи ҳам бугун жиззахликлар таркибида “Машъал”га қарши учрашувда майдонга тушди.

Эслатиб ўтамиз улардан олдинроқ дарвозабон Темур Ғаниев билан ҳимоячи Тимур Кагиров таркибга келиб қўшилганди.