Янгиликлар

"Бунёдкор" янги футболчиларини таништирди

03.02.2016 20:34 | Клублар

Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби бугун ўз сафига таклиф этилган янги футболчиларни расман таништирди.

"Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтган тадбирда клуб бош директори Бахтиёр Бобоев янги мавсумга тайёргарлик ва бошқа масалалар борасида ОАВ саволларига жавоб берди. Шунингдек, тадбир давомида клубнинг янги мавсум учун чиқарилган янги либослари ҳам оммага тақдим этилди.

Тадбир якунида, клуб бош директори янги футболчиларга янги мавсумда тўп сурадиган рақамлари акс эттирилган либосларни топширди. Унга кўра, клубнинг янги ўйинчилари – Баҳодир Насимов (14), Шахзод Нурматов (11), Александр Алимпиевич (71), Жавлон Мирабдуллаев (15), Дилшодбек Аҳмадалиев (16) ҳамда Санжар Қодирқулов (26) ўз либосларини қабул қилиб олишди.

Эслатиб ўтамиз, "Бунёдкор" янги мавсумдаги илк расмий учрашувини 9 февраль куни ОЧЛ-2016 саралаш плей-офф доирасида БААнинг "Аш Шабоб" клубига қарши ўтказади. Учрашув "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади.