Янгиликлар

"Олмалиқ" "Акжайик"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

18.01.2017 10:30 | Клублар

Айни дамда, Туркиянинг Анталия шаҳрида йиғин ўтказаётган “Олмалиқ” клуби йиғин давомидаги илк ўртоқлик ўйинида Қозоғистоннинг “Акжайик” клубини йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

Олмалиқ клуби матбуот хизмати хабарига кўра, йиғиндаги илк ўртоқлик ўйинида жамоага Қозоғистоннинг “Акжайик” клуби рақиблик қилган. Ёмғир остида кечган учрашувда Виктор Кумиков жамоаси “Акжайик”ни йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этган. Дастлаб, биринчи таймда Забиҳилло Ўринбоев “Олмалиқ”ни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, иккинчи таймда Алибобо Раҳматуллаев ҳамда Дилшод Жўраев томонидан киритилган голлар “Олмалиқ”нинг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади.

Мазкур учрашувда жамоада кўрикдан ўтаётган икки нафар янги футболчи, хорватиялик ярим ҳимоячи Йосип Солжич ҳамда ҳужумчи Виктор Клишин ҳмам майдонга тушишган.

Ўртоқлик учрашуви.
17 январь. Туркия, Белек.
"Олмалиқ" - "Акжайик" (Қозоғистон) 3:0
Голлар: Забиҳилло Ўринбоев 19, Алибобо Раҳматуллаев 64, Дилшод Жўраев 69.
"Олмалиқ": Акбар Тўраев, Хуршид Мухторов, Шавкат Муллажонов, Владислав Касминин, Ислом Иномов, Алтимурот Аннадурдиев, Дилшод Жўраев, Игорь Йелич, Алибобо Раҳматуллаев, Муҳаммад Исаев, Забиҳилло Ўринбоев.
Захирадан майдонга тушганлар: Момчило Дулович, Йосип Солжич, Раҳматилло Бердимуродов, Шоҳназар Норбеков, Дониёр Усмонов, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Виктор Клишин, Ғуломҳайдар Ғуломов, Хуршид Ходжаев, Азизбек Суюнов, Мурод Ражабов.