Янгиликлар / Клублар

ЎзПФЛ “Шўртан” футбол клубини жаримага тортди

21.12.2017 13:25 | Клублар

“Шўртан” профессионал футбол клуби Ўзбекистон Футбол Федерацияси футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмитаси қарорини ўз вақтида бажармаётгани сабабли жаримага тортилди.

Ғузорнинг “Шўртан” клубига 2017 йилги ноҳаваскор ва ярим профессионал футбол клублари ўртасидаги мусобақа регламенти, Тартиб-интизом Кодекси 5-Модда, 1-бўлим, 5.25-бандига асосан, шунингдек 5-Модда, 4-бўлим, 5.57-бандига кўра 5 миллион сўм миқдорида жарима белгиланди ва 2018 йил учун заявка ҳужжатларини расмийлаштириш вақтинча тақиқланди.

Агар “Шўртан” ПФК бир қатор футболчилари олдидаги қарзларидан ўз вақтида қутилмаса, мазкур клубнинг ЎФФ ҳамда ПФЛ байроғи остида ўтадиган мусобақаларда иштирок этиши масаласи кўриб чиқилади.

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 22 36-12 47
2 Локомотив 22 35-21 40
3 Бунёдкор 22 35-26 40
4 Навбаҳор 22 29-18 37
5 Металлург 22 24-29 33
6 Бухоро 22 23-28 32
7 Қўқон-1912 22 21-20 28
8 АГМК 22 26-28 26
9 Насаф 22 21-28 26
10 Қизилқум 22 20-29 23
11 Сўғдиёна 22 17-32 17
12 Нефтчи 22 12-28 15

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Исмоил Гонсалвеш 12
2 Жавлон Иброхимов 10
3 Тиаго Безерра 10
4 Марат Бикмаев 9
5 Йован Жокич 8
6 Холмуҳаммедов Мурод 8
7 Зохид Абдуллаев 7
8 Элгужа Григалашвили 7
9 Сардор Рашидов 6
10 Исломбек Исоқжонов 6