Янгиликлар / Клублар

“Металлург” бош мураббийи Рустам Мирсодиқов истеъфога чиқди

25.12.2017 17:04 | Клублар

Бекободнинг “Металлург” клуби бош мураббийи Рустам Мирсодиқов истеъфо берганлигини эълон қилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.

Маълум бўлишича, бугун “Металлург”да йиғилиш бўлиб ўтган ва унда 63 ёшли мутахассиснинг истеъфога чиққани маълум қилинган. Шу тариқа 2008 йилнинг 1 январида “Металлург”ни қабул қилиб олган Мирсодиқов сал кам 10 йиллик фаолиятдан сўнг ўз лавозимидан кетди.

 Таъкидлаш жоиз, илгари машҳур футболчи бўлган Рустам Мирсодиқов мураббийлик фаолияти давомида “Пахтакор”, “Дўстлик”, МХСК каби клубларда ҳам фаолият олиб борган. 

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 17 27-9 39
2 Бунёдкор 17 25-16 33
3 Навбаҳор 17 24-12 31
4 Локомотив 17 29-18 31
5 Бухоро 17 20-22 26
6 Металлург 17 17-21 24
7 Қўқон-1912 17 15-15 21
8 Насаф 17 18-18 20
9 Қизилқум 17 16-23 17
10 Сўғдиёна 17 13-24 15
11 АГМК 17 14-24 14
12 Нефтчи 17 8-24 8

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Марат Бикмаев 9
2 Жавлон Иброхимов 8
3 Тиаго Безерра 8
4 Исмоил Гонсалвеш 7
5 Элгужа Григалашвили 7
6 Холмуҳаммедов Мурод 7
7 Зохид Абдуллаев 6
8 Йован Жокич 6
9 Филип Раевац 5
10 Сардор Рашидов 5