Янгиликлар / Клублар

“Пахтакор” 4 нафар футболчи билан шартнома тузди

29.12.2017 15:32 | Клублар

Янги мавсумга тайёргарликни бошлаган Суперлига клублари мавсум олдидан илк ҳаридларни амалга ошира бошлашди.

Жумладан, “Пахтакор” футбол клуби ҳозирга қадар 4 нафар футболчи билан шартнома имзолаб улгурди. Ўтган мавсумда “Насаф” шарафини ҳимоя қилган футболчилар – Дилшод Раҳматуллаев, Баҳром Абдураҳимов, Акмал Шораҳмедов ҳамда Фарруҳ Сайфиев эндиликда Тошкент клуби сафида фаолият олиб боришади. “Пахтакор” ҳар тўртала футболчи билан ҳам 2 йилга мўлжалланган шартнома тузди.

Қайд этиш жоизки, Дилшод Раҳматуллаев миллий чемпионатимизда ҳозиргача 130 учрашувда 10та гол муаллифига айланган. Баҳром Абдураҳимов эса 146 ўйинда 17та тўп киритишга эришган. Акмал Шораҳмедов 286та беллашувда майдонга тушган ва 11 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилган. Фарруҳ Сайфиев бўлса 111та учрашув ўтказиб, 13 гол муаллифига айланган. 

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 17 27-9 39
2 Бунёдкор 17 25-16 33
3 Навбаҳор 17 24-12 31
4 Локомотив 17 29-18 31
5 Бухоро 17 20-22 26
6 Металлург 17 17-21 24
7 Қўқон-1912 17 15-15 21
8 Насаф 17 18-18 20
9 Қизилқум 17 16-23 17
10 Сўғдиёна 17 13-24 15
11 АГМК 17 14-24 14
12 Нефтчи 17 8-24 8

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Марат Бикмаев 9
2 Жавлон Иброхимов 8
3 Тиаго Безерра 8
4 Элгужа Григалашвили 7
5 Холмуҳаммедов Мурод 7
6 Исмоил Гонсалвеш 7
7 Зохид Абдуллаев 6
8 Йован Жокич 6
9 Филип Раевац 5
10 Сардор Рашидов 5