Янгиликлар

"Олмалиқ" клуби номи АГМКга ўзгарди

04.01.2018 12:53 | Клублар

"Олмалиқ" футбол клуби 2018 йилдан бошлаб АГМК футбол клуби дея аталади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатди.

 Диққатга сазовор жиҳати шундан иборатки, 2008 йил элитада АГМК номи остида иштирок этган Олмалиқ шаҳри клуби яна эски номини қайтарди. Клуб раҳбарияти томонидан клубнинг янги рамзи ҳам тасдиқланди. Бундан буён АГМК футбол клуби сариқ-қора рангдан иборат либослардан фойдаланади.