Янгиликлар

“Локомотив” футболчилари жисмоний тайёргарлик бўйича норматив топширишди

06.01.2018 17:03 | Клублар

Суперлига клублари футболчиларининг жисмоний ҳолатини доимий назорат қилиб бориш мақсадида тест-синовлари ўтказилмоқда.

 Бугун “Локомотив” профессионал футбол клуби таркибидаги футболчилар ҳам тест-синовлари топширишди. 4та босқичдан иборат бўлган тестлар ўз ичига 30 метрга югуриш, турган жойидан узунликка сакраш, 7х50 метрга югуриш ҳамда “Yo-Yo” тест каби машқларни олди. Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, жараён анча қизиқарли ва самарали тарзда ўтди.