Янгиликлар

"Локомотив" 3 нафар футболчини таркибга қўшиб олди

15.01.2018 18:33 | Клублар

Ўзбекистон чемпиони - "Локомотив" янги мавсум олдидан ўз таркибини кучайтирмоқда.

Бугун "Локомотив" 3 нафар футболчи билан расман шартнома имзолади. Булар - Игорь Йелич, Шерзод Каримов ва Ҳусниддин Ғофуровлардир. Ҳар учала футболчи ҳам "Локомотив"нинг Дубайда ўтаётган хориж йиғинида клубга келиб қўшилишди.

 Йелич эндиликда "Локомотив"да 88-рақамда, Каримов 8-рақамда ва Ғофуров 19-рақам остида ўйнайди.