Янгиликлар / Клублар

Мавсум тараддуди-2018: БУХОРО

17.01.2018 16:11 | Клублар

 

Аксарият жамоалар каби “Бухоро” ҳам тайёргарлик ишларини янги йилдан кейин бошлади.            5 январдан Тошкентда йиғилган жамоа машғулотларини “NBU-Осиё”  стадионида олиб борди.     13 январь куни “Машъал” жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида дуранг натижа қайд этилди - 2:2. Кечадан қисқа муддатли таътилга чиққан футболчилар 19 январь куни яна Тошкентда йиғилади. 23 январь куни “Қўқон -1912”,  27 январда эса “Бунёдкор”га қарши ўртоқлик учрашувлари белгиланган.

 

Ўтган мавсум якунида жамоани бир қатор футболчилар тарк этишди. Булар - Акмал Турсунбоев (“Металлург”га), Муҳиддин Худоёров, Алишер Саматов, Азамат Алланиёзов (“Навбаҳор”га), Зоҳир Примов, Крил Пасичник, Иворь Вайцер, Сухроб Неъматов, Алишер Саноев.

Таркибда бўлган, бироқ шартнома муддатлари якунланган Бобур Амонов, Тоҳир Шамшитдинов,  Раббим Ҳасанов, Санъат Шихов, Саламат Қутибоев, Артём Филипосян, Нозим Умуровлар билан ўртадаги келишув яна бир йилга узайтирилди. Сардор Сулаймонов (“Динамо”дан), Шавкат Саломов (“Атирау”дан, Қозоғистон), Шавкат Муллажонов, Раҳматулло Бердимуродов (иккаласи ҳам “Олмалиқ”дан), Шахбоз Эркинов (“Насаф”дан) билан янги шартномалар тузилди. Шунингдек, йиғинларда беларуслик Сергей Русецкий ҳамда ўтган мавсумда “Машъал”да ўйнаган Фирдавс Асадов иштирок этди. Акмал Турсунбоев ортига қайтди. Машғулотларда қатнашган Никита Рибкин (“Қўқон-1912”) эса йиғин сўнггида жамоани тарк этди.

 

Мураббийлар режасига кўра, мавсум бошлангунга қадар ҳар бир ампуалада икки нафардан муносиб ўйинчилар жой олиши кўзда тутилган.

 

 

Жамоа янги мавсумда қайси компания бренди остида, қандай рангдаги спорт кийимларида майдонга тушишлари ҳақида ҳали бирор ечимга келганича йўқ.

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 13 21-7 29
2 Бунёдкор 13 18-12 25
3 Навбаҳор 13 17-8 24
4 Бухоро 13 18-15 24
5 Локомотив 13 19-14 19
6 Металлург 13 12-16 19
7 Насаф 13 14-12 17
8 Қўқон-1912 13 9-9 15
9 АГМК 13 11-16 13
10 Қизилқум 13 13-19 13
11 Сўғдиёна 13 10-19 12
12 Нефтчи 13 4-19 5

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Гонсалвеш Исмоил 8
2 Безерра Тиаго 5
3 Иброхимов Жавлон 5
4 Григалашвили Элгужа 5
5 Жокич Йован 5
6 Ғиёсов Хуршид 3
7 Турғунбоев Азизбек 3
8 Бикмаев Марат 3
9 Машарипов Жалолиддин 3
10 Абдухолиқов Бобур 2