Янгиликлар / Клублар

Мавсум тараддуди – 2018: АГМК

17.01.2018 17:29 | Клублар

 

Жамоа тайёргарликни ўтган йил декабрь ойининг ярмида бошлаган. Дастлабки йиғин 14-29 декабрь кунлари Тошкент вилояти тоғли ҳудудида жойлашган “Олтин Олма” мажмуасида ўтказилди. 18 декабрь куни футболчилар Чирчиқда ЎФФ томонидан талаб этилаётган тест нормативларини топширди.

 

Жамоа режасига кўра, мавсум бошлангунига қадар 4 босқичдан иборат йиғин ташкиллаштирилади. Иккинчи йиғин 4 январдан Туркиянинг Анталия шаҳрида давом эттирилмоқда. Учинчи йиғин ҳам айнан шу шаҳарда, 2-18 февраль кунлари ташкиллаштирилиши белгиланган. Сўнгги йиғин Тошкент шаҳрида 20 февралдан биринчи тур ўйинига қадар бўлиб ўтади.

Жамоа хориж йиғинидаги илк ўртоқлик учрашувини 10 январь куни Бишкекнинг "Дордой" жамоасига қарши ўтказди. Қизиқарли кечган учрашувда АГМК 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Олмалиқликлар  15 январда  ўқув-машғулот йиғини режасидан ўрин олган иккинчи ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. Бунда АГМКга Руминия 1-лигасида 8-ўринда бораётган "Политехника Иаси" жамоаси рақиблик қилди. Туркиялик ҳакам Кемал Дейер бошқарган баҳсда вакилларимиз 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

АГМК йиғин якунига қадар яна учта ўртоқлик учрашуви ташкиллаштиришни режалаштирган. Булар - 19 январда “Шахтёр” (Қозоғистон), 23 январда “Конкордиа Сиажна” (Руминия), 27 январда “Спартак Суботица” (Сербия).

 

2017 йил якуни бўйича жамоани Раҳматулло Бердимуродов,  Шавкат Муллажонов, Ислом Иномов, Яҳё Рўзиев, Азизбек Суюнов, Виктор Клишин, Шота Григалашвили, Фарҳод Мусабеков, Игорь Йелич, Вусал Магеррамов, Аброр Каримов тарк этишди. Шартномаси якунланган бир қатор футболчилар билан эса қайта битимлар имзоланди.

 

2018 йилги мавсумда жамоа шарафини ҳимоя этиши мумкин бўлган бир қатор футболчилар жамоа машғулотларида иштирок этмоқда. Жумладан, хорижлик футболчилар ҳам. Антон Землянухин (Қирғизистон), Владимир Бубанья (Земун, Сербия) шулар жумласидан. Машғулотларда қатнашган ва ўртоқлик учрашувларида майдонга тушган Сербия фуқаролари  Марко Радосавльевич ва Никола Ашчерич эса мураббийлар ишончини оқламади.

Мавсум бошлангунга қадар тахминан 10 нафарга яқин футболчи жамоага қўшиб олиниши мумкин.

 АГМК JOMA билан ҳамкорликни давом эттиради. Бу йил жамоа раҳбарияти томонидан тасдиқланган логотип сингари сариқ ва қора ранглардаги либослардан фойдаланади.

 

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 22 36-12 47
2 Локомотив 22 35-21 40
3 Бунёдкор 22 35-26 40
4 Навбаҳор 22 29-18 37
5 Металлург 22 24-29 33
6 Бухоро 22 23-28 32
7 Қўқон-1912 22 21-20 28
8 АГМК 22 26-28 26
9 Насаф 22 21-28 26
10 Қизилқум 22 20-29 23
11 Сўғдиёна 22 17-32 17
12 Нефтчи 22 12-28 15

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Исмоил Гонсалвеш 12
2 Жавлон Иброхимов 10
3 Тиаго Безерра 10
4 Марат Бикмаев 9
5 Йован Жокич 8
6 Холмуҳаммедов Мурод 8
7 Зохид Абдуллаев 7
8 Элгужа Григалашвили 7
9 Филип Раевац 6
10 Сардор Рашидов 6