Янгиликлар

“Насаф” ўз таркибига яна бир сербиялик футболчини қўшиб олди

20.01.2018 16:52 | Клублар

Қаршининг “Насаф” клуби ўз таркибига яна бир сербиялик футболчини қўшиб олди.

Клуб расмий сайтининг маълум қилишича, 28 ёшли ҳимоячи Славко Лукич Ўзбекистон вице-чемпиони билан шартнома имзолади. У клубнинг Туркиядаги йиғинида “Насаф” сафига келиб қўшилди.

Таъкидлаш жоизки, “Црвена Звезда” клуби тарбияланувчиси саналадиган ушбу футболчи “Насаф”дан аввал Словакиянинг “Спартак Трнава” клуби шарафини ҳимоя қилаётган эди. Славко Лукич ўз вақтида Сербиянинг U-16 ва U-19 терма жамоалари таркибида 21 марта майдонга тушган.

Қайд этиш жоизки, “Насаф” таркибида сербиялик яна бир ҳужумчи Драган Черан фаолият олиб боради.