Янгиликлар / Клублар

Ўртоқлик учрашуви: “Cўғдиёна" Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоасини мағлубиятга учратди

20.02.2018 15:28 | Клублар

 

 

Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси йиғин доирасида бир қатор ўртоқлик учрашувларини ҳам ташкиллаштирмоқда. Шулардан бири бугун халқаро ўртоқлик учрашуви мақомида бўлиб ўтди. Жамоа Тожикистоннинг “Истиқлол” клубига қарши майдонга тушиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

 

Дастлабки бўлим юқори  тепмда ўтди. Жиззахликлар қатор ҳавфли вазиятлар яратишди. Ўйиннинг 24-дақиқасида Сардор Азимовга нисбатан қўполлик ишлатилди. Бош ҳакам томонидан пенальти белгиланди. Ундан Шохруз Норхонов унумли фойдаланди.

 

Иккинчи бўлимда мураббийлар штаби бир нечта ўзгаришларни амалга оширди. Бўлим янада шиддатли ўтди. Рақиб футболчилари ҳам “Сўғдиёна” дарвозаси ёнида гол уриш пайида бўлишди.  Бироқ улардан фойдаланишда тожикистонликларга бироз омад етишмади. Иккинчи бўлимнинг сўнгги 10 дақиқасини “Сўғдиёна” яна фаолликда ўтказди. Иккинчи бўлимда захирадан ўйинга қўшилган Иззатилла Абдуллаев қанотдан ажойиб юришни  амалга ошириб, Азамат Исроилов томон тўпни ажойиб тарзда ошириб берди. Қанот ҳимоячи эса вазиятдан унумли фойдаланиб, ҳисобни 2:0 га етказди. Шу тариқа ўйин 2:0 ҳисобида Александр Мочинов шогирдларининг ғалабаси билан якунланди.

 

“Сўғдиёна” - “Истиқлол” (Тожикистон) - 2:0

Голлар: Шохруз Норхонов,Азамат Исроилов

«Сўғдиёна»: Дилшод Ҳамроев, Сардор Қулматов, Шохруҳ Холматов, Тоҳир Шамшитдинов, Жаҳонгир Абдумўминов, Дониёр Ҳасанов, Алишер Зиёвуддинов, Сардор Азимов,  Фарҳод Мирахматов, Шохруз Норхонов, Азамат Исроилов.

Захирада: Ширинбой Абдуллаев, Руслан Мелзиддинов, Дилмурод Каримов, Дониёр Одилов, Иззатилла Абдуллаев, Акмал Холмуродов, Элёр Орифов, Умиджон Қодиров.

 

 

“Сўғдиёна” матбуот хизмати

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 22 36-12 47
2 Локомотив 22 35-21 40
3 Бунёдкор 22 35-26 40
4 Навбаҳор 22 29-18 37
5 Металлург 22 24-29 33
6 Бухоро 22 23-28 32
7 Қўқон-1912 22 21-20 28
8 АГМК 22 26-28 26
9 Насаф 22 21-28 26
10 Қизилқум 22 20-29 23
11 Сўғдиёна 22 17-32 17
12 Нефтчи 22 12-28 15

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Исмоил Гонсалвеш 12
2 Тиаго Безерра 10
3 Жавлон Иброхимов 10
4 Марат Бикмаев 9
5 Холмуҳаммедов Мурод 8
6 Йован Жокич 8
7 Зохид Абдуллаев 7
8 Элгужа Григалашвили 7
9 Филип Раевац 6
10 Сардор Рашидов 6