Янгиликлар / Клублар

«Навбаҳор» янги футболчиларини таништирди

26.02.2018 11:03 | Клублар

 

 

Футбол бўйича 2018 йилги Ўзбекистон миллий чемпионати Суперлигаси ўйинлари олдидан «Навбаҳор» клубининг янги логотипи ва янги футболчилари тақдимот маросими ўтказилди.

 

Наманган шаҳридаги «Марказий» ўйингоҳининг безатилган фойесида бўлиб ўтган тадбирда Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров, Наманган шаҳар ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, вилоят футбол ассоциацияси раиси ўринбосари Олимжон Исаев, клуб футболчилари, клуб мухлисларидан ташкил топган фан-клуб аъзолари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди. Стадионда мухлислар учун «Nafis teks group» корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган клуб футболкалари, кепкаси, спорт либосларининг сотувига мўлжалланган кўчма шахобча ташкил этилди. Шахобча ҳар галги ўйин олдидан мухлисларга хизмат кўрсатади.

 

Маросимда қатнашган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси раиси Хайрулло Бозоров  миллионлар ўйини ихлосмандларини янги мавсум кириб келиши билан қизғин табриклаган. У мамлакат футболида ўз ўрнига эга бўлган «Навбаҳор» яна чемпионлик учун кураш олиб борадиган даври келганини айтиб ўтган.

Ўтган мавсумда жамоа «кучли бешлик»ка киришига катта ҳисса қўшган 13 нафар футболчи бу йил ҳам жамоа шарафини ҳимоя қилади. Жамоага икки нафар хорижлик легионер ва ички чемпионатда тўп сурган бир қатор футболчилар жалб этилди. Кучли таркибни шакллантириш мақсадида «Лочинлар» сафига Сербиядан Томислав Пажович ва Недад Иняц, «Олмалиқ»дан Акбар Тўраев, «Пахтакор»дан Даврон Ҳошимов ва Беҳруз Садуллаев, «Бухоро»дан Зоҳир Пиримов ва Азамат Алланиёзов, «Металлург»дан Абхон Нўъмонов, «Динамо»дан Сардор Сулаймонов таклиф қилинди.

 

 

 

Тақдимотда жамоа шарафини ҳимоя қиладиган, юқорида номлари тилган олинган футболчиларга янги мавсумда тўп сурадиган рақамлари ёзилган «Навбаҳор» либослари тантанали тарзда топширилди.

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 22 36-12 47
2 Локомотив 22 35-21 40
3 Бунёдкор 22 35-26 40
4 Навбаҳор 22 29-18 37
5 Металлург 22 24-29 33
6 Бухоро 22 23-28 32
7 Қўқон-1912 22 21-20 28
8 АГМК 22 26-28 26
9 Насаф 22 21-28 26
10 Қизилқум 22 20-29 23
11 Сўғдиёна 22 17-32 17
12 Нефтчи 22 12-28 15

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Исмоил Гонсалвеш 12
2 Жавлон Иброхимов 10
3 Тиаго Безерра 10
4 Марат Бикмаев 9
5 Йован Жокич 8
6 Холмуҳаммедов Мурод 8
7 Зохид Абдуллаев 7
8 Элгужа Григалашвили 7
9 Сардор Рашидов 6
10 Исломбек Исоқжонов 6