Янгиликлар / Клублар

“Насаф” академияси тарбияланувчилари Қатардаги мусобақада иштирок этишади

09.03.2018 15:48 | Клублар

 

Хабарингиз бор, ўтган йилнинг 17 октябрь куни Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Умид Аҳмаджонов Қатар Футбол Уюшмасининг Президенти Шайх Ҳамад бин Халифа Аҳмад ол Танийнинг таклифига кўра Доҳага хизмат сафари уюштириб, Қатар футболи мансабдор шахслари билан учрашганди.

 

Қатарда бўлиб ўтган учрашув чоғида томонлар Ўзбекистон ва Қатар футболини янада ривожлантириш учун ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш йўлида меморандум имзолагандилар. Шунингдек, Умид Аҳмаджонов Қатардаги дунёга машҳур “Aspire” академиясига ташриф буюриб, у ердаги шароитлар билан танишган ҳолда, Ўзбекистонда ҳам ана шу тажрибани йўлга қўйиш борасидаги ҳамкорлик масаласида келишувга эришганди.

 

Қатарнинг дунёга машҳур “Aspire” жамоаси Осиёнинг энг яхши академиялари тарбияланувчилари иштирокида ташкил этаётган мусобақага, икки мамлакат футбол ассоциациялари ўртасидаги меморандумга асосан Ўзбекистондан ҳам футболчиларни таклиф этди.

 

Мазкур мусобақада 2000, 2001 ва 2003 йилда таваллуд топган ёш футболчилар иштирок этишади. Ўзбекистондан мазкур мусобақада Қаршининг “Насаф” клуби академияси вакиллари иштирок этишади. Хабарингиз бор, “Насаф” академияси 2017 йил якунига кўра Ўзбекистоннинг энг яхши академияси сифатида эътироф этилганди. Мусобақа жорий йилнинг 1-5 апрель кунлари ўтказилади.

 

 

Ҳар бир ёш тоифасида 16 нафардан футболчини мусобақага олиб бориш мумкин. Академия тарбияланувчиларининг Қатардаги мусобақага бориш-келиш харажатларининг барчаси Қатар футбол Ассоциацияси томонидан қопланади.

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 17 27-9 39
2 Бунёдкор 16 24-15 32
3 Локомотив 17 29-18 31
4 Навбаҳор 16 22-12 28
5 Бухоро 16 20-22 25
6 Металлург 16 16-20 23
7 Қўқон-1912 17 15-15 21
8 Насаф 16 18-18 19
9 Қизилқум 16 16-23 16
10 Сўғдиёна 16 13-22 15
11 АГМК 17 14-24 14
12 Нефтчи 16 8-24 7

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Марат Бикмаев 9
2 Жавлон Иброхимов 8
3 Тиаго Безерра 8
4 Элгужа Григалашвили 7
5 Холмуҳаммедов Мурод 7
6 Исмоил Гонсалвеш 7
7 Зохид Абдуллаев 6
8 Йован Жокич 6
9 Сардор Рашидов 5
10 Филип Раевац 5