Янгиликлар / Клублар

“МЕТАЛЛУРГ” тарбияланувчилари учун КЛУБ ТАРИХИ дарси

04.05.2018 12:02 | Клублар

 

 

“Мозийга қараб иш тутмоқ хайрлидир”

Абдулла Қодирий.

 

“Металлург” ПФК тарбияланувчилари учун бугун кун эсда қоларли бўлди. Боиси улар “Металлург” профессионал клубида олиб борилаётган ишлар, ўзгаришлар билан танишиш мақсадида “Металлург” стадионига ташриф буюришди. Мамлакат Суперлигасида маъданчилар шаҳри шарафини ҳимоя этаётган “Металлург” ПФК ўйинчиларига яратиб берилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди. Стадиондаги кийиниш хонаси, матбуот маркази, нуфузли меҳмонлар учун ажратилган ложа, ОАВ ходимлари учун махсус жойлар, ҳакамлар, назоратчи ҳакам, учрашув комиссари хоналари уларда катта таассурот қолдирди. Бўлғуси футболчилар шунингдек стадион қошида фаолият юритаётган КЛУБ ТАРИХИ МУЗЕЙИга ташриф буюришди.

 

 

Музейдаги экспонатлар, Кубоклар, фахрий ёрлиқлар, медаллар, тарихий суратлар ёрдамида “Металлург” футбол клубининг ташкил этиши ҳамда шаклланиши тўғрисида тасаввурга эга бўлишди. Иккинчи жаҳон урушидан кейинги оғир йилларда Бекобод шаҳрида катта футболга қандай асос солингани, профессионал жамоа шаклланишида кимлар ҳисса қўшганлиги, Бекобод футболи фахрийлари борасида маълумотлар уларда катта қизиқиш уйғотди.

 

Ўз навбатида янги мавсумдан эътиборан “Металлург” футбол клуби структурасида, стадион маъмуриятида олиб борилаётган ўзгаришлар, амалга оширилаётган ишлар ҳам бўлғуси футболчиларни бефарқ қолдирмади. Шу ўринда таъкидлаш керак, “Металлург” футбол клуби мактаби тарбияланувчилари ҳам бош жамоага муносиб ворислар бўлиш борасида изланишларни тўхтатишмаяпти. Фикримиз исботи тариқасида Қаҳрамон Нурматов етакчилигидаги мактабнинг 12 ёшли ўспиринлар жамоаси яқинда Янгиер шаҳрида ўтказилган “Бахтиёр Давлатов хотира турнири” халқаро мусобақасида бош соврин билан тақдирланишди. Тошкент, Сирдарё, Қашқадарё вилоятлари ҳамда қўшни тожикистон Республикасидан ташриф буюрган жамоалар икки гуруҳга бўлинга ҳолда баҳс олиб боришди ва мезбонлар ҳамда “Металлург” жамоалари финалга етиб келишди. Финал учрашувининг асосий вақтида 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этилган бўлишса, пенальтилар сериясида омад бекободлик ёшларга кулиб боқишди.

 

 

 

Ташриф жараёнида “Металлург” мактаби тарбияланувчилари клуб тарихи музейига ушбу совринни ҳам топширишди. Бу каби тадбирлар “Металлург” футбол клубида анъанага айлантирилишига келишиб олинди.

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 17 27-9 39
2 Бунёдкор 16 24-15 32
3 Локомотив 17 29-18 31
4 Навбаҳор 16 22-12 28
5 Бухоро 16 20-22 25
6 Металлург 16 16-20 23
7 Қўқон-1912 17 15-15 21
8 Насаф 16 18-18 19
9 Қизилқум 16 16-23 16
10 Сўғдиёна 16 13-22 15
11 АГМК 17 14-24 14
12 Нефтчи 16 8-24 7

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Марат Бикмаев 9
2 Тиаго Безерра 8
3 Жавлон Иброхимов 8
4 Холмуҳаммедов Мурод 7
5 Исмоил Гонсалвеш 7
6 Элгужа Григалашвили 7
7 Йован Жокич 6
8 Зохид Абдуллаев 6
9 Филип Раевац 5
10 Сардор Рашидов 5