Янгиликлар / Клублар

Инсон қадри ва хотираси муқаддас!

10.05.2018 11:31 | Клублар

 

 

9 май мамлакатимизда Хотира ва қадрлаш куни сифатида нишонланиб келинади. Ушбу байрами муносабати билан “Металлург” ПФК раҳбарияти, мураббийлари, асосий таркиб ўйинчилари, клуб маркетинг ва матбуот хизмати Бекобод шаҳридаги Саҳовот меҳрибонлик уйига - фахрийларни зиёрат қилишга ташриф буюришди.

 

Меҳрибонлик уйида истиқомат қилаётган отахон ва онахонларнинг ҳолидан хабар олинди. Уларни байрам билан қутлашиб, эсдалик совғалари топширишди. Шундан сўнг фахрийлар байрам дастурхонига таклиф этилди.

 

 Куннинг иккинчи ярмида Металлургчилар иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, меҳнат фахрийси, 98 ёшли Худойберди ҳожи ота хонадонига ташриф буюриб, у кишини Хотира ва қадрлаш куни байрами муносабати билан табриклашди, Ҳожи отага “Металлург” ПФКнинг махсус совғаларини топширишди.

Худойберди ҳожи отахон  кўрсатилган иззат-икром учун “Металлург” ПФК раҳбарияти ва ходимларига ўз миннатдорликларини билдириб, уларнинг ҳақларига дуо қилдилар ҳамда жамоага доимо омад ёр бўлишини тилади.

 

Кечқурун “Металлург” футболчилари истиқомат қилаётган базага Бекобод футболининг тараққиётига муносиб ҳисса қўшган иккинчи авлод вакиллари, “Металлург” фахрийлари Виталий Цхай ҳамда Ҳурсанд Режаповлар таклиф этилди. Ўз вақтида собиқ Иттифоқ даврида Бекобод шаҳри жамоаси шарафини муносиб ҳимоя этган футбол фахрийларига ҳам клуб томонидан эсдалик совғалари топширилди ва кечки зиёфатга таклиф этилди.

 

 

 

Ушбу кун муносабати билан “Навбаҳор” клуби мутасаддилари,  клуб матбуот ва медиа хизмати ходимлари, шунингдек, бир гуруҳ жамоа мухлислари фахрийларни зиёрат қилишди.

 

Клуб ходимлари жумладан, Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда 1983-2012 йиллар давомида турли лавозимларда, шу жумладан, бош муҳандис, директор бўлиб фаолият юритган Рустам Ҳамидович Бурнашев, ”Навбаҳор” жамоасида 1974-1979 йилларда футболчи, 1980 – 2008 йилларда мураббий сифатида фаолият юритган Павел Константинович Ким, шунингдек, 1941-1945 йилларда 2-жаҳон урушида иштирок этиб, Ленинград қамали азобини бошидан кечирган Любовь Михайловна Капитонованинг хонадонларига ташриф буюриб, бу фахрийларни Хотира ва қадрлаш куни байрами муносабати билан табриклаб, уларга “Навбаҳор” ПФКнинг махсус совғаларини топширишди.

 

Фахрийлар уларга кўрсатилган иззат-икром учун “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти ва ходимларига ўз миннатдорликларини билдириб, уларнинг ҳақларига дуо қилишди ҳамда жамоага доимо омад ёр бўлишини тилашди.

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 22 36-12 47
2 Локомотив 22 35-21 40
3 Бунёдкор 22 35-26 40
4 Навбаҳор 22 29-18 37
5 Металлург 22 24-29 33
6 Бухоро 22 23-28 32
7 Қўқон-1912 22 21-20 28
8 АГМК 22 26-28 26
9 Насаф 22 21-28 26
10 Қизилқум 22 20-29 23
11 Сўғдиёна 22 17-32 17
12 Нефтчи 22 12-28 15

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Исмоил Гонсалвеш 12
2 Жавлон Иброхимов 10
3 Тиаго Безерра 10
4 Марат Бикмаев 9
5 Йован Жокич 8
6 Холмуҳаммедов Мурод 8
7 Зохид Абдуллаев 7
8 Элгужа Григалашвили 7
9 Сардор Рашидов 6
10 Исломбек Исоқжонов 6