Янгиликлар

2016 йилги Ўзбекистон Кубоги финалининг номинал мезбони аниқланди

07.11.2016 17:34 | Ўзбекистон кубоги

Бугун 2016 йилги Ўзбекистон Кубоги финали номинал мезбонини аниқлаш бўйича қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Унга кўра, «Бунёдкор» ва «Локомотив» ўртасидаги ярим финал жуфтлиги ғолиби финалда мезбон бўлади. Мазкур жуфтликнинг жавоб учрашуви 26 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Кубоги финалига йўлланма олиб улгурган «Насаф» эса Самарқанддаги «Динамо» стадионида меҳмон жамоа ўрнини эгаллайди.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилги Ўзбекистон Кубоги финали 30 ноябрь куни Самарқандда бўлиб ўтади. Ўйин 13:00 да бошланиши белгиланган.