Янгиликлар

Ўзбекистон Кубоги финали олдидан матбуот анжумани вақти маълум

24.11.2016 11:17 | Ўзбекистон кубоги

Самарқандда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Кубоги финалидан олдинги матбуот анжумани “Динамо” стадионида бўлиб ўтади.

Ҳар иккала жамоа вакиллари иштирокидаги матбуот анжумани 29 ноябрь соат 10:30да бошланади. Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида “Насаф” клуби бош мураббийи ва футболчиси ОАВ ходимлари саволларига жавоб берса, матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Бунёдкор” ҳамда “Локомотив” жуфтлиги ғолиби вакиллари иштирок этишади.

Маълумот учун, “Бунёдкор” ҳамда “Локомотив” клублари ўртасидаги ярим финал жавоб ўйини 26 ноябрь куни бўлиб ўтади. “Локомотив” ҳамда “Бунёдкор” клублари ўртасидаги ярим финалнинг дастлабки ўйинида Локомотив клуби 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Кубоги финал ўйини 30 ноябрь куни Самарқанддаги “Динамо” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин соат 13:00да бошланади.