Янгиликлар

Андрей Микляев: "Ўзбекистон Кубогини Тошкентга олиб кетмоқчимиз"

29.11.2016 16:26 | Ўзбекистон кубоги

30 ноябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Кубоги финали олдидан ҳар икки жамоа мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Анжуманнинг иккинчи қисмида журналистлар саволларига “Локомотив” бош мураббийи Андрей Микляев жавоб берди:

“Финалдан мазмунли ўйин ва биз учун ижобий бўлган натижани кутяпман. Финалга қадар анча йўлни босиб ўтдик. Самарқанддга фақат ғалаба учун ташриф буюрганмиз ва Ўзбекистон Кубогини Тошкентга олиб кетмоқчимиз”.

“Насаф” биз учун энг ноқулай рақиб, деган фикрга қўшиламан. “Пахтакор” ва “Бунёдкор”га қарши ўйинлар ҳам мураккаб кечган бўлса-да, айнан Қаршиликлар бу мавсумда бизга кўп муаммолар туғдирди дейиш мумкин. Бизнинг дарвозамизга икки дақиқа ичида иккита гол кирита олганининг ўзи кўп нарсадан далолат.

 

“Пенальтилар сериясига алоҳида тайёргарлик кўрмадик. Чунки ишни унгача олиб бормоқчимасмиз. Агар шундай бўлиб қолса, ўша вақтнинг ўзида зарбаларни ким беришини ҳал қиламиз”, - дейди тошкентликлар бош мураббийи Андрей Микляев.