Янгиликлар

“Локомотив” – Ўзбекистон Кубоги 2016 соҳиби

30.11.2016 16:50 | Ўзбекистон кубоги

Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони Тошкентнинг “Локомотив” клуби 30 ноябрь куни Ўзбекистон Кубоги финал баҳсида Қаршининг “Насаф” клубини мағлуб этиб, “олтин дубл”ни қўлга киритди.

Самарқанддаги “Динамо” стадионида ўтказилган финал учрашувининг дастлабки дақиқалариданоқ “темирйўлчилар” тажаввускор ўйин кўрсатди. Бунинг натижасида ўйиннинг 2-дақиқасидаёқ ҳисоб очилди. Якунланган мавсумда Олий Лига тўпурари номини қўлга киритган Темурхўжа Абдуҳолиқов кубок финалида ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди.

Учрашув давомида ҳар икки жамоа ҳужумкор ўйин намойиш этиб, гол киритиш учун кўплаб имкониятларга эга бўлганига қарамай, Самарқандда ўтказилган финалда дарвозаларга бошқа тўп киритилмади.

Шу тариқа Тошкентнинг “Локомотив” клуби ўз тарихида иккинчи бора Ўзбекистон Кубоги соҳибига айланди.

Ўзбекистон кубоги -2016. Финал.

30 ноябрь, Самарқанд, «Динамо» стадиони 8150 томошабин.

ЛОКОМОТИВ – НАСАФ 1:0 (1:0)

Гол: Темурхўжа Абдухолиқов (2)

"Локомотив": 12.Маъмур Икромов, 5.Кахи Махарадзе, 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 15.Сардор Мирзаев, 17.Салим Мустафоев, 18.Тимур Кападзе, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Санжар Шоаҳмедов (4.Бобурбек Юлдашев 84), 28.Икром Алибоев, 37.Шерзод Файзиев (33.Олег Зотеев 73), 71.Артур Геворкян (10.Марат Бикмаев 53).

"Насаф": 25.Элдорбек Суюнов, 6.Азиз Ғаниев, 7.Шуҳрат Муҳаммадиев, 18.Баҳром Абдурахимов, 22.Игорь Голбан, 23.Шерзод Аъзамов, 28.Фозил Мусаев, 33.Одилжон Ҳамробеков (15.Шаҳбоз Эркинов 58), 34.Фарруҳ Сайфиев, 38.Дониёр Нарзуллаев, 69.Драган Черан (45.Бобир Абдихолиқов 71).

Огоҳлантиршлар: Ислом Тўхтахўжаев (31), Темурхўжа Абдухолиқов (33) - Одилжон Ҳамробеков (35), Шахбоз Эркинов (90+3)

Четлатиш: Ислом Тўхтахўжаев (90+3)

Бош ҳакам: Владислав Цейтлин (Тошкент)

Ёрдамчи ҳакамлар: Тимур Галеев, Акбар Пўлатов (Тошкент)

 

Захира ҳаками: Зокиржон Қодиров (Навоий) Назоратчи: Сардор Нажафалиев (Тошкент)