Янгиликлар

Ўзбекистон Кубоги 1/16 финалида ўзгариш

16.03.2017 11:44 | Ўзбекистон кубоги

Ўзбекистон Кубоги 1/16 финал баҳсларидаги икки жуфтликнинг ўйин ўтказиш жойи ўзгарди.

Унга кўра, “Хоразм” (Урганч) – “Навбаҳор” (Наманган) ҳамда “Орол” (Нукус) – “Сўғдиёна” (Жиззах) клублари ўртасидаги учрашувлар Урганч ҳамда Нукусдаги стадионлар тайёр эмаслиги боис, Наманган (25 март) ҳамда Жиззах (26 март)га кўчирилди.

 

Ўзбекистон Кубоги 1/16 финалидан ўрин олган “Нурафшон” (Бухоро) ҳамда “Пахтакор” (Тошкент) ўртасидаги ўйин эса, “Пахтакор” клубидан бир неча нафар футболчи миллий терма жамоага чақирилгани боис, 24 мартдан 10 апрель кунига кўчирилди.