Янгиликлар

Ўзбекистон Кубоги. «Бунёдкор» ярим финал илк ўйинида «Динамо» билан дуранг ўйнади

31.07.2017 23:53 | Ўзбекистон кубоги

31 июль куни Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоаси Ўзбекистон Кубоги–2017 мусобақаси ярим финал илк ўйини доирасида Самарқанднинг «Динамо» клуби билан ўзаро баҳс олиб борди.

Мазкур ўйинда ҳисоб очилмади ва томонлар нурсиз дурангга имзо чекди. Ушбу жуфтликдаги финалчи номи Самарқанддаги жавоб ўйинидан кейин маълум бўлади.

Ўзбекистон Кубоги–2017
1
/2 финал, дастлабки ўйин
31 июль, (душанба)

«Бунёдкор» (Тошкент) – «Динамо» (Самарқанд) – 0:0. 1127 томошабин

Ҳакамлар: А. Асимов (Тошкент) – 8,4, А. Калинин (Қарши) – 8,2, Р. Нугманов (Тошкент) – 8,3, А. Рисқуллаев (Тошкент) – 9

Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).

Огоҳлантиришлар: И. Қобилов (42), А. Ғофуров (80), Д. Ҳамдамов (84) – Р. Рогак (60).