Янгиликлар

Аёллар футболи. 18 ноябрь куни Ўзбекистон Кубоги финали бўлиб ўтади

16.11.2017 16:49 | Ўзбекистон кубоги

Шу йилнинг 18 ноябрь куни пойтахтимиздаги “Жар” стадионида аёллар футболи бўйича Ўзбекистон Кубоги финали бўлиб ўтади.

Финалда “Металлург-W” ва “Бунёдкор” жамоалари ўзаро куч синашишади. Ўйин соат 12:00да бошланади. Учрашувни ФИФА рефериси Эдита Миробидова бошқариб боради.

Ўзбекистон Кубоги. Финал

Тошкент шаҳри, “Жар” стадиони

“Бунёдкор” “Металлург-W”

Бош ҳакам: Эдита Миробидова

Ёрдамчи ҳакамлар: Кристина Середа, Зилола Раҳматова

Захира ҳаками: Александра Кончикова

Назоратчи ҳакам: Тимур Абдуллаев

 

ЎФФ вакили: Алишер Файзиев