Янгиликлар / Ўзбекистон кубоги

“Металлург-W” аёллар жамоаси Ўзбекистон Кубоги соҳибига айланди

18.11.2017 16:38 | Ўзбекистон кубоги

Бугун, 18 ноябрь куни  аёллар ўртасида XVI Ўзбекистон Кубоги финал беллашуви бўлиб ўтди. Унда “Металлург-W” футболчилари “Бунёдкор-W” жамоасига қарши баҳс олиб борди.

Мазкур беллашувда Бекобод шаҳри вакилалари 3:1 ҳисобидаги иродали ғалабага эришиб, Ўзбекистон Кубоги соҳибига айланишди.  

“Металлург-W” ўз тарихида учинчи бор мамлакат Кубоги эгасига айланди. Бундан аввал бекободликлар 2014 ва 2015 йилларда Ўзбекистон Кубогини қўлга киритишган эди.

Аёллар ўртасида Ўзбекистон Кубогини энг кўп – 9 марта “Севинч” жамоаси қўлга киритган. Яна 4 бора “Андижанка” вакилалари мамлакт Кубоги соҳиби бўлишган.

XVI Ўзбекистон Кубоги
18 ноябрь, шанба
Тошкент, “ЖАР” стадиони

“Бунёдкор-W” (Тошкент) – “Металлург-W” (Бекобод) 1:3

Голлар: Наргиза Абдурасулова (6) – Маҳлиё Сарикова (12, 74), Диёра Ҳабибуллаева (84)

Огоҳлантиришлар: Саида Галимова (25) – Маҳлиё Сарикова (35), Ирода Турдалиева (71)

“Бунёдкор-W”: Ольга Кахарова, Наргиза Абдурасулова, Мария Моисеева (Дарина Федосенко, 69), Саида Галимова, Екатерина Сельникова, Лидия Цема, Умида Зоирова, Эъзоза Шарипова (Тожинисо Рашидова, 85), Дилноза Бектемирова, Солиҳа Ҳусниддинова, Луиза Садирова.

“Металлург-W”: Гуландон Бойматова, Зумраджон Назарова, Насиба Хожиева, Иродахон Турдалиева (Юлдуз Набиева, 62), Махфуза Туропова (Зиёда Ирисбоева, 90), Маҳлиё Сарикова, Феруза Турдибаева (Жамолова Нигина, 90), Холида Дадабоева, Мавлуда Мунавварова, Диёра Ҳабибуллаева (Лутфинисо Ҳамидова, 88), Людмила Карачик (Диёра Эркинова, 90). 

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 22 36-12 47
2 Локомотив 22 35-21 40
3 Бунёдкор 22 35-26 40
4 Навбаҳор 22 29-18 37
5 Металлург 22 24-29 33
6 Бухоро 22 23-28 32
7 Қўқон-1912 22 21-20 28
8 АГМК 22 26-28 26
9 Насаф 22 21-28 26
10 Қизилқум 22 20-29 23
11 Сўғдиёна 22 17-32 17
12 Нефтчи 22 12-28 15

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Исмоил Гонсалвеш 12
2 Жавлон Иброхимов 10
3 Тиаго Безерра 10
4 Марат Бикмаев 9
5 Йован Жокич 8
6 Холмуҳаммедов Мурод 8
7 Зохид Абдуллаев 7
8 Элгужа Григалашвили 7
9 Сардор Рашидов 6
10 Исломбек Исоқжонов 6