Янгиликлар

Ўзбекистон Кубоги 1/32 финал: “Шердор” пенальтилар сериясида “Лабса”ни мағлуб этди

02.04.2018 23:49 | Ўзбекистон кубоги

 

Бугун Ўзбекистон Кубоги 1/32 финал доирасида яна бир учрашув бўлиб ўтди. Ўз майдонида Бухоронинг “Лабса” клубини қабул қилган “Шердор” жуда қийин кечган учрашувда ўз рақибини пенальтилар сериясида 7:6 ҳисобида мағлуб этди ва кейинги босқичга йўлланма олди.

Учрашув жуда кескин ва қизиқарли тарзда кечди. Дастлабки дақиқадаёқ меҳмонлар “Шердор” дарвозасига белгиланган пенальтини голга айлантира олишмади. Аммо, орадан бироз ўтгач, ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Иккинчи таймнинг 79-дақиқасида мезбонлар рақиб дарвозасига гол киритиб, ҳисобни тенглаштиришди. Ўйиннинг асосий вақтида ҳисоб бошқа ўзгармади – 1:1.

Қўшиб берилган икки таймда ҳам ҳисоб ўзгармади ва жамоалар ғолиб номини пенальтилар сериясида аниқлашди. Жуда қизиқарли кечган пенальтилар сериясида эса, “Шердор” рақибига қараганда омадлироқ ҳаракат қилди ва 7:6 ҳисобида ғалабага эришди.

Ўзбекистон Кубоги, 1/32 финал.

“Шердор” (Самарқанд) – “Лабса” (Бухоро) – 1:1 (қўш. вақт 0:0, пен.серияси – 7:6) – 314 томошабин

Ҳакамлар: Н. Қосимов (Қарши), Ш. Файзиев, Ш. Юлдашев, С. Ҳолиқов.

Назоратчи: Ш. Жумаев (Шаҳрисабз).

Голлар: С. Аҳмедов (79) – Ф. Муинов (4).

Амалга оширилмаган пенальти: Ф. Асадов (1, "Лабса")

Огоҳлантиришлар: Н. Ҳасанов (44) – А. Маматов (41), С. Боймаматов (80)

“Шердор”: Шуҳрат Муродов, Фарзин Мухторов, Шербек Шукуров, Орзумурод Аҳмедов, Фурқат Раҳмонов, Мирмуҳсин Юсупов, Асомиддин Маматов, Беҳзод Рўзматов, Санжар Аҳмедов, Саддам Боймаматов, Нурбек Олмасов.

“Лабса”: Шаҳзод Шамсиддинов, Наримон Ҳасанов, Шаҳзод Ишматов, Саиджон Ашуров, Комил Самиев, Аҳаджон Қаҳҳоров, Феруз Муинов, Нозимжон Ашуров, Фирдавс Асадов, Санжар Ҳолиқов, Ойбек Бобоев.