Янгиликлар / Ўзбекистон кубоги

18 апрель куни Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалига қуръа ташлаш маросими жонли эфирда намойиш этилади

17.04.2018 10:04 | Ўзбекистон кубоги

 

 

Кеча Ўзбекистон Кубогининг 1/16 финал босқичи ўйинлари якунига етди. Қизиқарли ва курашларга бой тарзда ўтган учрашувларда Суперлиганинг 3та вакили – “Металлург”, “Навбаҳор” ва “Бухоро” клублари Кубокни илк босқичдаёқ тарк этишди.

 

Нимчорак финалга йўлланма олган 12та жамоага яна тўртта жамоа қўшилади. Булар -  “Локомотив”, “Насаф”, “Пахтакор” ва “Бунёдкор”.

 

1/8 финалда Суперлиганинг 9та ва Про-лиганинг 7та клуби қатнашади.

 

1.“Сурхон” (Про-лига)

2.“Динамо” (Про-лига)

3.“Шердор” (Про-лига)

4.“Машъал” (Про-лига)

5.“Андижон”(Про-лига)

6.“Орол” (Про-лига)

7.“Ифтихор” (Про-лига)

8.АГМК (Суперлига)

9.“Сўғдиёна” (Суперлига)

10“Қўқон-1912” (Суперлига)

11.“Нефтчи” (Суперлига)

12.“Қизилқум” (Суперлига)

13."Пахтакор" (Суперлига)

14."Локомотив" (Суперлига)

15."Насаф" (Суперлига)

16."Бунёдкор" (Суперлига)

 

Аввалдан белгиланганидек, 1/8 финал босқичига ҳам қуръа ташланади. Қуръа ташлаш маросими 18 апрель чоршанба куни соат 20:00да “Спорт” телеканалида жонли эфирда намойиш этилади.

 

 

Қуръа ташлаш маросимидан олдин Суперлиганинг март ойидаги энг яхши футболчиси, энг яхши мураббийи, энг яхши дарвозабон ва энг чиройли гол муаллифларига ПФЛнинг махсус совринлари топширилади.

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 22 36-12 47
2 Локомотив 22 35-21 40
3 Бунёдкор 22 35-26 40
4 Навбаҳор 22 29-18 37
5 Металлург 22 24-29 33
6 Бухоро 22 23-28 32
7 Қўқон-1912 22 21-20 28
8 АГМК 22 26-28 26
9 Насаф 22 21-28 26
10 Қизилқум 22 20-29 23
11 Сўғдиёна 22 17-32 17
12 Нефтчи 22 12-28 15

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Исмоил Гонсалвеш 12
2 Жавлон Иброхимов 10
3 Тиаго Безерра 10
4 Марат Бикмаев 9
5 Йован Жокич 8
6 Холмуҳаммедов Мурод 8
7 Зохид Абдуллаев 7
8 Элгужа Григалашвили 7
9 Сардор Рашидов 6
10 Исломбек Исоқжонов 6