Янгиликлар

ОЧЛ-2015: «Локомотив» ўз уйида мағлуб бўлди, «Насаф»да ғалаба

22.04.2015 10:11 | Ҳалқаро майдон

Кеча Осиё Чемпионлар лигаси 5-тур баҳсларига старт берилди.

Мусобақанинг «С» гуруҳида иштирок этаётган Тошкентнинг Локомотив клуби ўз майдонида «Ал Ҳилол»га мағлуб бўлди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини қўлдан чиқарди. Ал Ҳилол эса ушбу ғалабадан сўнг муддатидан олдин гуруҳ плей-офф босқичига чиқди.

Гуруҳнинг иккинчи учрашувида «Фулад»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган Қатарнинг «Ал Саад» клуби ҳам плей-офф босқичи йўлланмасини қўлга киритди.

Қаршининг «Насаф» клуби эса 5-турда сафарда «Тракторсози» клубига қарши ўйинда иродали ғалабага эришди ва 7 очко билан гуруҳда иккинчи ўринга чиқиб олди. Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Саудия Арабистонининг «Ал Аҳли» клуби ўз майдонида сўнгги дақиқаларда БААнинг «Ал Аҳли» клубини мағлуб этди ва муддатидан олдин гуруҳдан чиқиш вазифасини ҳал қилди.

ОЧЛ-2015. «C» гуруҳи, 5-тур.
Локомотив (Ўзбекистон) - Ал Ҳилол (Саудия Арабистони) 1:2.
Голлар: Т. Абдуҳолиқов (90+4) - Наваф Ал Обид (56), Абдулла Ал Досари (73).

«Ал Саад» (Қатар) - «Фулад» (Эрон) 1:0.

ОЧЛ. «D» гуруҳи, 5-тур.
«Тракторсози» (Эрон) - «Насаф» (Ўзбекистон) 1:2
Голлар: Меҳди Киани (52) - Артур Геворкян (59) Артур Геворкян (72).

«Ал Аҳли» (Сауди Арабистони) - «Ал Аҳли» (БАА) 2:1