Янгиликлар

ОЧЛ-2016: "Пахтакор"да ҳам дуранг

24.02.2016 20:22 | Ҳалқаро майдон

ОЧЛ-2016 гуруҳ босқичи "C" гуруҳида 1-тур ўйинлари старт олди.

Ўз майдонида Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клубини қабул қилган "Пахтакор" 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимда эса, "Ал Ҳилол" футболчилари ҳисобни очишди. Игорь Сергеев учрашувнинг 70-дақиқасида ҳисобни тенглаштирди. Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида жамоалар яна бир мартадан гол киритишади ва учрашув 2:2 ҳисобида дуранг билан якунланди.

ОЧЛ-2016, "С" гуруҳи, 1-тур
"Пахтакор" - "Ал Ҳилол" - 2:2
Голлар: Игорь Сергеев (70), Даврон Ҳошимов (90) - Ёсир Ал Қаҳтоний (60), Юсуф ал Салим (84)
Ҳакамлар: Жеймс Кристофер Бит, Мэтью Жеймс Крим, Питер Сертанголо (барчаси Австралия), Умар Муборак Ал Ёқуби (Уммон)