Янгиликлар

“Насаф” ҳамда “Ал Хидд” клублари ўртасидаги ўйиннинг бошланиш вақти маълум

22.12.2016 11:14 | Ҳалқаро майдон

Қаршининг “Насаф” клубининг ОЧЛ плей-офф босқичидаги илк ўйини бошланиш вақти маълум бўлди.

Ушбу босқичда “Насаф” клуби 31 январь куни Баҳрайн чемпиони “Ал Хидд” клубига қарши майдонга тушиши ҳақида аввалроқ хабар берилган эди. Таъкидлаш лозим, Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионида айни дамда реконструкция ишлари олиб борилаётгани боис, учрашув Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 16:00да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ўйинда ғалаба қозонган жамоа, плей-офф кейинги босқичида гуруҳ босқичи йўлланмаси учун Саудия Арабистонининг “Ал Фатех” клубига қарши майдонга тушади.