Янгиликлар

“Насаф” – “Ал Хидд” ўйинидан олдинги матбуот анжумани 30 январь куни соат 12:00да бошланади

29.01.2017 16:27 | Ҳалқаро майдон

Осиё Чемпионлар Лигаси саралаш доирасидаги “Насаф” ҳамда “Ал Хидд” клублари ўртасидаги учрашувдан олдинги матбуот анжумани 30 январь куни соат 12:00да бошланади.

Ўйинолди матбуот анжумни Бунёдкор стадиони анжуманлар залида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Дастлаб, соат 12:00да “Ал Хидд” клуби вакиллари журналистлар саволларига жавоб берса, матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Насаф” клуби вакиллари иштирок этишади.

Шунингдек, мазкур учрашувдан олдинги расмий машғулотлар вақти ҳам тасдиқланди. Унга кўра, дастлаб “Насаф” соат 15:00да расмий машғулотини бошлайди. Баҳрайннинг “Ал Хидд” клуби машғулоти эса, соат 16:00да бошланади. Машғулотларнинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ учун очиқ тарзда ўтади.

Маълумот учун, иккала жамоа ўртасидаги ўйин 31 январь куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин соат 16:00да бошланади.

ОЧЛ-2017, ўтиш босқичи.
“Насаф” (Қарши) - “Ал-Хидд” (Баҳрайн)
31 январь.

Тошкент. “Бунёдкор” стадиони. Соат 16:00 

Бош ҳакам: Гамини Нивон Робиш (Шри-Ланка)

Лайнсменлар: Локу Удаякантҳа, Веллабада Прималал (иккиси Шри-Ланка)

Захира ҳаками: Ражакришна Ражаратнам (Шри-Ланка)

Назоратчи: Умар Мусо Абу Лоум (Иордания)

 

Комиссар: Талал Ал Алсвайлмин (Иордания)