Янгиликлар

Муҳаммад Ал Шамлан: “Рақибнинг қандай савиядаги жамоа эканини биламиз”

30.01.2017 16:00 | Ҳалқаро майдон

Баҳрайннинг “Ал Ҳидд” клуби устози Муҳаммад Ал Шамлан унинг жамоаси Насафга қарши ўйинга тайёр эканини таъкидлади.

“Насаф” ҳамда “Ал Ҳидд” клублари ўртасидаги ўйиндан олдин ўтказилган матбуот анжуманида дастлаб Ал Ҳидд клуби бош мураббийи Муҳаммад Ал Шамлан ҳамда жамоа ҳимоячиси Сайид Муҳаммад Аднан иштирок этди.

“Аввало, бизга яратиб берилган шароитлар учун ташкилотчиларга катта раҳмат. Бизни эртага жуда қийин ва аҳамиятли ўйин кутиб турибди. Жамоага келганимга уч ҳафта бўлди ва бу вақт орасида футболчилар билан ўйинга жиддий тайёргарлик кўрдик”, - дейди Ал “Ҳидд” бош мураббийи.

 

“Рақибни етарлича ўргандик. Уларнинг сафида юқори савиядаги ўйинчилар етарли. Аммо, бизда ҳам юқори савияда ўйин намойиш эта оладиган футболчилар бор. “Насаф” ушбу турнирда ўйнаш бўйича катта тажрибага эга. Уларнинг ўйинини ўрганиб чиқдик. “Насаф”нинг сўнгги беш ўйинини скаутларимиз кутазишди ва улар ҳақида етарлича маълумотларга эгамиз. Эртага бўладиган ўйин барчага ёқади, деб умид қиламан”, - дейди Ал Шамлан.